«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 04:37
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда умр давомийлиги рекорд даражада ошиб бормоқда

17 окт, 09:05 3 782 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда умр давомийлиги рекорд даражада ошиб бормоқда Ўзбекистонликлар умр давомийлиги ўсиши бўйича рекорд натижаларни ўрнатмоқда. Бу ҳақда 16 октябрь куни ўтказилган "Аҳоли муаммоларини ҳал этишда маҳалла институтининг роли: Ўзбекистон тажрибаси" мавзусидаги матбуот анжуманида хабар қилинди.

Таъкидланишича, барча соҳаларда амалга оширилаётган оламшумул ишларнинг натижаси ўлароқ, Ўзбекистонда аҳолининг турмуш сифати яхшиланди, фаровонлиги ошди. Бу эса ўртача умр давомийлиги 67 ёшдан 73,5 ёшга, шу жумладан, эркакларда 66 ёшдан 71 ёшгача, аёлларда 70 ёшдан 75,8 ёшгача ортишига имконият яратди.

Бугун мамлакатда аҳолининг турмуш даражасини ошириш йўлидаги саъй-ҳаракатлар – кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, деҳқон ва томорқа хўжаликлари, ҳунармандчилик ва касаначиликни ривожлантиришга қаратилган ишларнинг барчаси маҳалланинг бевосита иштироки орқали амалга оширилмоқда, дея таъкидланди тадбирда.

Шунингдек, бугунги кунда Ўзбекистонда "Соғлом ва омадли кексалик" концепцияси ишлаб чиқилаётгани айтилди. Концепция кекса ёшдаги кишиларда соғлом ҳаёт тарзи ва саломатликни асраш учун шахсий масъулият ҳиссини тарбиялаш орқали уларнинг умр давомийлигини узайтиришга қаратилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 25
  • Аббосбек Файзуллаевнинг қачон Қатарга бориши аниқ бўлди! 20 апр, 01:59 40
  • А Серия. Дастлаб иккита гол урган "Кальяри" якунда "Ювентус" билан дуранг қайд этди 20 апр, 01:52 68
  • Шомуродов кутилмаган ишга қўл урди 20 апр, 01:16 192
  • Часив Яр ҳам хавф остида. Бу шаҳарни йўқотмаслик Украина учун нега бунчалик муҳим? 19 апр, 23:23 114
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 192
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 41
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 74
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 95
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 59
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 143
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 61
  • Бўлимлар