«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 15 2019, 04:37
ЎЗO‘Z

Маркетинг ва рекламага бағишланган MAKON Marketing Forum 2019 биринчи миллий бизнес-форуми Тошкент ва Самарқандда ўтказилади

05 окт, 13:37 318 Ўзбекистон
Маркетинг ва рекламага бағишланган MAKON Marketing Forum 2019 биринчи миллий бизнес-форуми Тошкент ва Самарқандда ўтказилади
Биринчи бор юртимизнинг етакчи экспертлари, иш эгалари ва йирик компаниялар топ-менежерлари бошқарув, маркетинг ва сотувлардаги шахсий тажрибалари билан ўртоқлашиш учун бир саҳнада жам бўладилар. Форум иштирокчилари бозор экспертларидан долзарб билимлар ҳамда маркетинг ва рекламанинг самарали воситаларини олиш имконига эга бўладилар.

MAKON Marketing Forum 2019 конференцияси 19 октябрда Тошкентда ва 2 ноябрда Самарқандда ўтказилади. Ҳар бир шаҳардаги форум иштирокчиларини саккизтадан экспертлар чиқиши кутмоқда. Маърузачилар ўз маҳсулотлари ёки хизматларини реклама қилмайдилар, балки шахсан нималар қилганликлари ҳақида сўзлайдилар, ностандарт креатив ечимлар тўғрисида ҳикоя қиладилар ва ўз ғояларингизни қандай амалга ошириш борасида қимматли маслаҳатлар берадилар.

“Форумнинг асосий вазифаси, - Форум ташкилотчиси, Миллий маркетинг маркази бошқаруви раиси Диёр Мирзааҳмедовнинг фикрига кўра, - реал тажриба ва билимга эга, ўз ҳамкасблари ва бошловчи мутахассислар билан реал кейслар ҳамда мутлақо амалий характерга эга “сувсиз” ахборотни ўртоқлашишга тайёр маҳаллий маърузачилар жам бўладиган тармоқ майдончасини яратишдир. Бу давлат тилида мана шундай кенг кўламли тадбир ташкил этиш борасидаги биринчи тажрибадир. Мен муваффақиятга эришган тадбиркорларимиз лойиҳани қўллаб-қувватлаганликлари ва юртдошларимиз билан ўз билимларини ўртоқлашишга тайёр эканликларидан хурсандман. Бизнес учун ҳам қизиқарли, ҳам фойдали бўладиган форумда қатнашишга таклиф этамиз”.

Сир эмаски, кейинги пайтда тобора кўпроқ тадбиркорлар маркетинг бизнес ривожи учун муҳимлигини ва сотувларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан нафақат маҳсулотнинг ўзига, балки бозорда тўғри позиция танлашга, илгарилатишга, истеъмолчи билан мулоқотга ва маркетинг фаолиятининг боқша кўплаб жиҳатларига боғлиқлигини тушуниб етмоқдалар. Айнан шу сабабли маркетинг бўйича мутахассисларга талаб ҳамма жойда юқори бўлмоқда.

Шуни англаган ҳолда, ташкилотчилар Форум миссиясини белгиладилар – бутун мамлакат бўйлаб маркетингни ривожлантириш. Айнан шу сабабли конференция бир вақтда мамлакатнинг иккита йирик шаҳрида: Тошкент ва Самарқандда ўтади. Пойтахт ва минтақалар аҳолисида яқин келажакда биринчи марта янги форматдаги чиқишларни тинглаш ва билимлар ҳамда маркетинг ва реклама воситаларига эга бўлиш имконияти юзага келади. Бу эса, шубҳасиз, янги ғоялар туғилишига сабаб бўлади. Ғоялар ва тажриба эса янги имкониятларга эшик очади.

MAKON Marketing Forum 2019га ташриф буюриш компаниялар ва иштирокчилар карьераси ривожидаги янги нуқта бўлишига ташкилотчиларнинг ишончи комил. Барчага илгарилатишнинг янги воситаларини татбиқ этиш имкониятидан муваффақиятли фойдаланишни, ўз ишининг натижавийлигини оширишни ва ўзи учун маркетинг, реклама ва сотувларда янги истиқбол очишни тилайдилар.

MAKON Marketing Forum 2019да қатнашишини тасдиқлаган маърузачилар:

- Зафар Ҳошимов, Korzinka.uz
- Мурад Назаров, Murad Buildings
- Иброҳим Ғуломов, Perfect Consulting Group
- Мухаммад Али Шакиров, Shak’s media
- Умид Ғофуров, Troll.uz
- Темур Саъдий, MA’NO Branding
- Баҳодир Фозилхўжаев, Master Expert Partners
- Акмал Насридинов, Marketbridge
- Алишер Исаев, SAP
- Азиз Гаппаров, Business Navigator Consulting
- Бахтиёр Тўхтаев, PRO Marketing
- Азизбек Юсуфов, Le Bazar
- Бош ҳамкор – Ўзбекистон либерал-демократик партияси.

MAKON Marketing Forum 2019 ташкилотчилари: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Ёшлар тадбиркорлиги қўллаб – қувватлаш маркази, Миллий маркетинг маркази.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистон энди яна бир йўналишда Россия билан ҳамкорлик қилади 30 май, 15:35
  • Навоийда ишбилармон ва тадбиркорлар халқаро бизнес форуми бўлиб ўтмоқда 30 апр, 21:10
  • Маркетинг ва реклама Ҳафталиги ADWEEK 2017 яна энг сараларни тўпламоқда 26 сен, 06:22
  • Тошкентда «ўзбек–немис инновацион мулоқоти» бўлиб ўтади 04 май, 22:24
  • Тошкентда маркетинг ва реклама ҳафталиги бошланди 19 апр, 22:49
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қозоғистон президентининг ўғли сурати биринчи бор эълон қилинди 15 окт, 00:04 398
  • Отабек Умаров 23 ноябрь куни Нурмагомедов ташриф буюришини маълум қилди 14 окт, 23:36 241
  • «AVTO 60 OY» МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди 14 окт, 23:18 332
  • Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмлари тўлиқ жорий этилмоқда 14 окт, 22:54 235
  • "Ялла" ансамбли ижро услубидаги болалар мусиқа мактаби очилади 14 окт, 22:33 163
  • Депутат: Доллардан воз кечиш пайти келди 14 окт, 22:31 684
  • Қорақалпоғистонда поезд фавқулодда тормоз бериб Nexia’ни уриб тўхтади (видео) 14 окт, 22:14 515
  • АОКА раҳбарияти БААда қироллик оиласи аъзоси билан учрашди (фото) 14 окт, 21:54 342
  • Комил Алламжонов: «Жаҳонгир Отажоновни яхши кўриб тинглаш учун шахсан бизга лицензия керак эмас» 14 окт, 21:35 855
  • Қашқадарёда эркак божаси ва қайнакаси томонидан шафқатсизларча ўлдирилди (видео) 14 окт, 21:20 1 126
  • Бўлимлар