«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 13:20
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Россияга қачон ташриф буюриши маълум бўлди

21 сен, 10:50 3 557 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Россияга қачон ташриф буюриши маълум бўлди Фото: РИА Новости / Алексей Никольский
Жорий йилнинг 20 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасида Россия Федерацияси ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари – молия вазири Антон Силуанов бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилмоқда.

Учрашув чоғида икки мамлакат раҳбарларининг давлат ташрифлари, олий даражадаги бошқа учрашувлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижроси, шунингдек, уларни белгиланган муддатларда ва тўлақонли бажариш бўйича амалга оширилаётган зарур чора-тадбирлар муҳокама қилинди.

“Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил бошида Россия Федерациясига амалга оширилажак ташрифига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди, ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича қатор ҳужжатлар, жумладан, стратегик жиҳатдан муҳим инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар белгилаб олинди”, - дейилади хабарда.

Шу билан бирга, учрашув чоғида энг муҳим соҳалар, хусусан, Евросиё иқтисодий иттифоқи билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш доирасидаги икки томонлама ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича фикр алмашилган.

Томонлар ўзаро манфаатдорлик ва ишонч тамойилларига асосланган муносабатларнинг юксак даражаси, шунингдек, уни янада кенгайтириш бўйича улкан салоҳият мавжудлигини қайд этган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 0
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 0
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 0
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 2
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 17
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 16
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 5
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 49
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 9
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 22
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 228
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 10
  • Бўлимлар