«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 13:06
ЎЗO‘Z

1 ноябрдан ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш кечиккани учун жарима қўлланмайди

22 авг, 18:41 2 982 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
1 ноябрдан ҳисоблагичларни қиёсловдан ўтказиш кечиккани учун жарима қўлланмайди
2019 йил 1 ноябрдан бошлаб фуқаролар ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказиш ва таъмирлатиш учун ўзлари олиб бормайди. Бу ўзгариш ҳақида «Ўзстандарт» агентлиги мутасаддилари иштирокида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида маълумот берилди.

«Қиёслаш билан боғлиқ муаммолар кўп кўзга ташланаётган эди. Чунки айрим ҳолларда «Энерготаъминот» ходими келиб вақтида қиёсловдан ўтмабди, деган мазмунда жаримага тортиб кетарди. Фуқаролар ҳисоблагични кўтариб ўзлари мутасадди ташкилотларга қиёслов учун бориши ҳам кўпчилик учун ёқимли ҳолат эмас эди.

Энди эса «Энерготаъминот» огоҳлантиргандан сўнг фуқаро ишини битта электрон буюртма юбориш орқали ҳал қилади. Буюртмани ўзи онлайн юбора олмаганлар эса Давлат хизматлари марказига мурожаат қилади. Ва у ерда фуқаронинг номидан ариза тизимга киритиб берилади.

Ҳисоблагични ечиш, қиёслаш, уни ўрнатиш энергия таъминот корхоналари зиммасига тушади», дея ушбу имкониятнинг мазмуни ҳақида маълумот бериб ўтди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори Дилшод Сатторов.

Бундан ташқари, Дилшод Сатторовнинг қайд этишича, агар ҳисоблагичларда носозлик қайд этилиб, фуқаро ариза берадиган бўлса, энергия етказиб берувчи ташкилотлар уни алмаштириш ёки тузатиш каби ҳолатларнинг барчасига тўлиқ жавобгар бўлади.

Қиёслашдан ўтказиш муддати ҳам 1 ноябрдан узайтирилиши белгилаб қўйилган. Унга кўра, фуқаролар ҳар 8 йилда (илгари 4 йилда эди), тадбиркорлар 4 йилда (олдин 2 йилда), янгича тизим асосида ҳисоблагич ўрнатганлар эса 10 йилда 1 марта ҳисоблагичларини қиёсловдан ўтказишлари керак бўлади.

«Қиёсловдан ўтказиш учун фуқаро бир марта тўлов қилади. Шунинг ўзи билан ҳисоблагични таъмирлаш ёки алмаштириш каби зарур амаллар бажарилади. Агар қиёслов муддати ўтган бўлса ҳам, ҳеч ким уни олдингидай жаримага тортмайди», дейди «Ўзстандарт» агентлиги бош директори.

Шунингдек, матбуот анжуманида ҳозир «Ўзтсандарт» агентлигига келиб тушаётган мурожаатларнинг асосий фоизи ҳисоблагичлар билан боғлиқлиги, 1 ноябрдан ишга тушадиган янги тизим эса ташкилотнинг ишини осонлаштириш ва имижини яхшилашга ёрдам бериши мумкинлиги айтиб ўтилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 226
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 0
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 1
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 5
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 22
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 107
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 49
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 85
  • Сирдарёда эгизакларини бир хонали уйга алмаштирмоқчи бўлган ота-онага ҳукм ўқилди 29 мар, 09:36 50
  • Қозоғистоннинг бир қанча ҳудудлари тошқинлар туфайли сув остида қолди 29 мар, 09:08 90
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 83
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 183
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 94
  • Бўлимлар