«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 00:01
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда сайёҳлар учун Wi-Fi тезлиги яхшиланади

14 авг, 12:20 392 Ўзбекистон
Ўзбекистонда сайёҳлар учун Wi-Fi тезлиги яхшиланади
Бугунга келиб рақамли технологиялар туристларга бутун дунё бўйлаб дадил ва эркин саёҳат қилиш имконини бермоқда. Сайёҳлар биргина тугмани босиш орқали мулоқот қилиши, бир жойдан иккинчисига кўчиши, тўлов амалга ошириши ёки бошқа қизиқ нарсаларни топиши мумкин, бунинг учун эса, албатта, Интернет тармоғи зарур. Шундай экан, Интернетга кириш сайёҳнинг таассуротларини яхши ёки ёмон томонга ўзгартира олади.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикаси президентининг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан меҳмонхоналарни бутунжаҳон Интернет тармоғига кириш, жумладан 4 мб/с’дан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминлашга доир талабларни киритиш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ аэропортлар, темир йўллари ва автовокзаллар ҳудуди ҳам 4 мб/с’дан кам бўлмаган тезликдаги симсиз Wi-Fi билан таъминланади.

Мазкур қадам туристик “ақлли шаҳар”ни яратиш босқичларидан биринчиси ҳисобланади, бу ерда юқори технологиялар инфратузилма ва хизматларни яхшилаш ҳамда маҳаллий иқтисодиётни рағбатлантириш йўлида хизмат қилади.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда туристик маҳаллалар, қишлоқлар ва овуллар пайдо бўлади 14 авг, 07:05
  • Ўзбекистонда сайёҳларга қулай мобил алоқа хизмати таклиф этилади 22 фев, 07:20
  • Ўзбекистонда диний зиёрат туризми ривожлантирилади 07 фев, 10:30
  • Бепул WI-FI тарқатсангиз – солиқ ва бошқа имтиёзларга эга бўласиз 06 фев, 18:10
  • Президент фармони: жамоат жойларида сифатли Wi-Fi ҳудудлари сони кескин оширилади 04 фев, 11:30
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон АрМИ-2019 натижаларига кўра 5-ўринни эгаллади 19 авг, 23:37 96
  • Энди нархлар барқарорлигини Марказий банк таъминлайди 19 авг, 23:12 271
  • Михаил Чудаков: "Каримов даврида мендан Тошкент яқинидаги ядровий реакторни ёпишни сўрашган" 19 авг, 22:43 294
  • Фарғонада ЙТҲга учраган автомобиллар «паради» бўлиб ўтди (фото) 19 авг, 22:13 300
  • «Сантос» собиқ президенти: Неймар «Реал»га ўтмаслиги учун унинг отасига 1 млн доллар тўлагандим 19 авг, 21:46 245
  • Қорақалпоғистонда 25 ёшли аёл эри томонидан ваҳшийларча ўлдирилди 19 авг, 21:20 1 143
  • Собиқ бош прокурор Рашиджон Қодировга бағишланган кўрсатув тайёр 19 авг, 20:46 1 345
  • Гулнора Каримовага нисбатан янги жиноят иши қўзғатилди 19 авг, 20:23 1 398
  • Тайсон Фьюри: Яна ким билан жанг қилишим керак? Бири Россияга қочиб кетди, яна биттаси Болгарияга 19 авг, 20:00 460
  • Сурия ҳарбийлари турклар конвойига ҳужум қилди, уч киши ҳалок бўлди (фото, видео) 19 авг, 19:35 570
  • Бўлимлар