«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 15:10
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда «Ҳарбий қасамёд» ўрнига «Ватанга қасамёд» жорий қилинади

20 июл, 14:30 7 554 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда «Ҳарбий қасамёд» ўрнига «Ватанга қасамёд» жорий қилинади Бугун кўплаб соҳалар қатори мамлакат мудофаа тизимида ҳам ислоҳотларнинг янги босқичи самаралари кўзга ташлана бошлади. Миллий армияни ислоҳ қилишга қаратилган ёндашувлар ҳам тубдан ўзгарди. Бунда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш масаласига баландпарвоз шиорлар эмас балки, амалий ҳаракатлар билан ёндашилмоқда. Хусусан, ҳарбий кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ҳарбий хизматчиларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати Тўлқин Каримов.

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 12 мартда ўтказилган видеоселекторда мазмун ва моҳият нуқтаи назаридан миллий руҳимиз, шонли тарихимиз ва ватанпарвар аждодларимизга муносиб бўлган қасамёд матнини тайёрлаш мақсадида бундан 27 йил аввал қабул қилинган «Ҳарбий қасамёд» матнини қайта кўриб чиқиш, бунда ҳарбий хизматчилар онгига Ватанга, ҳарбий бурчга содиқлик ҳиссини янада чуқурроқ сингдириш, шунингдек амалдаги «Ҳарбий қасамёд» ўрнига «Ватанга қасамёд»ни жорий қилиш учун ҳуқуқий асослар яратиш бўйича таклифлар илгари сурилган эди.

Ушбу таклифларнинг амалдаги рўёбини таъминлаш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси тайёрланди.

Қонун лойиҳаси билан «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3- ва 39-моддаларига ҳарбий қасамёд ўрнига Ватанга қасамёд матнини мустаҳкамловчи нормаларни назарда тутувчи ўзгартишлар киритиш таклиф этилмоқда.

Лойиҳада Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Миллий гвардия, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, шунингдек Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси вакиллари иштирокида янгидан ишлаб чиқилган «Ватанга қасамёд» матни асос қилиб олинди. Янги Ватанга қасамёд матни депутатлар томонидан атрофлича муҳокама қилиниб, халқ ва армия бирлигини таъминлашда, Ватанга садоқат деган муқаддас ғоя атрофида халқимизни жипслаштиришда айнан Она юртга - Ватанга қасамёд келтиришнинг беқиёс аҳамияти тўғрисида ижобий хулосалар берилди.

Шунингдек, қонун лойиҳасини тайёрлаш жараёнида илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси ўрганиб чиқилди ва миллий руҳимиз, шонли тарихимиз ва ватанпарвар аждодларимизга муносиб ворислар бўлишга ундайдиган қасамёд матнини баён этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Хусусан, Ватанга қасамёд матнида давлат тимсоли бўлмиш байроқнинг муқаддаслигини улуғлаш, буюк аждодларимизни қадрлаш, Қуролли Кучлар сафига кираётган ёшларнинг Ватан олдидаги бурчини ҳалол бажаришга бел боғлаётгани, виждони, ор-номус ва шаънини ўртага қўйиб, Ўзбекистон Республикасига, халқига, президентига бир умр содиқ бўлишга, Ватан мустақиллигини, унинг сарҳадлари дахлсизлигини, халқининг тинчлиги ва осойишталигини, миллий манфаатларини сўнгги нафасигача ҳимоя қилишга, Ўзбекистон Республикасига қаратилган ҳар қандай тажовуз ва ғаразли ҳаракатларга қарши аёвсиз курашишга, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, қонунлари ва умумҳарбий низомларига қатъий амал қилишга, давлат ва ҳарбий сирларни сақлашга, қуруқликда, сувда, ҳавода – ҳар қандай шароитда ҳам ўз бурчини виждонан бажаришга, эл-юртининг юксак ишончини оқлашга тантанали равишда қасамёд қилиши каби ниятлар мужассам этилган.

Мазкур қонун лойиҳаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан тез кунларда биринчи ўқишда кўриб чиқилиши кутилмоқда, деб ёзади депутат.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 0
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 2
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 1
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 4
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 50
  • Полшада Россия жосуслик тармоғи иши бўйича тинтувлар ўтказилди 29 мар, 12:39 39
  • Samsung ўз тарихидаги энг яхши селфи камерали смартфонни намойиш этди 29 мар, 12:12 23
  • Вадим Абрамов: "Бундай сифатли ва савияли футболчига доим таркибда жой топилади" 29 мар, 11:50 103
  • Чехия европалик сиёсатчиларни Россиядан пора олиш схемасини фош этганини даъво қилмоқда 29 мар, 11:20 90
  • Шомуродовнинг аҳволи ҳақида маълумот берилди 29 мар, 10:53 237
  • Сўровнома: Нурсултон Рўзибоев 1-раунддаёқ рақибини "ухлатиб" қўяди 29 мар, 10:25 122
  • Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди 29 мар, 10:02 133
  • Бўлимлар