«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 15:59
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

19 июл, 17:45 2 755 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 июль куни Жаҳон банкининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича вице-президенти Сирил Мюллер бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари меҳмонларни самимий қутлаб, Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларида юксак даражага эришилганини катта мамнуният билан қайд этди.

Бугун Банк мамлакатда устувор тармоқларда таркибий ислоҳотларни фаол қўллаб-қувватламоқда ҳамда уларнинг амалга оширилишида бевосита иштирок этмоқда, дейилади хабарда.

Жорий йил 18 июль куни Тошкентда Иқтисодий кенгашнинг биринчи мажлиси ҳамда энергетика соҳасини ислоҳ этиш бўйича давра суҳбати муваффақиятли ўтказилди, улар давомида ҳамкорликнинг бош устувор йўналишлари, истиқболдаги шерикликка доир аниқ дастур ва лойиҳалар белгилаб олинди.

Бугунги кунда Ўзбекистонда амалга оширилган ва давом этаётган лойиҳаларнинг портфели жами 5,2 миллиард доллардан ортган. Жорий йилнинг ўзида Жаҳон банки 850 миллион доллардан зиёд бўлган ҳамда тадбиркорлик, мактабгача таълимни ривожлантириш, аҳоли бандлигини ошириш каби йўналишларни қамраб олган янги кредитларни маъқуллади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги ва коммунал инфратузилмани модернизация қилиш, "Обод қишлоқ" дастурини биргаликда молиялаштириш, рақамли иқтисодиётни ривожлантиришга доир лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси ва Жаҳон банки ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Банк-молия сектори ва давлат корхоналарини ислоҳ қилиш, таълим, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартларида инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сирил Мюллер давлат раҳбарига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Жаҳон банки президенти Девид Мелпасснинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Банк Ўзбекистонда устувор тармоқларда амалга оширилаётган таркибий ислоҳотларнинг суръати ва натижадорлигини юксак баҳолаётгани қайд этилди.

Сирил Мюллер мамлакат ва бутун минтақанинг барқарор тараққиёти йўлида Ўзбекистон Республикаси билан кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасида Жаҳон банкининг интилиши қатъий эканини яна бир бор тасдиқлади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 0
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 56
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 234
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкентдан Фарғона водийсига микроавтобус қатнови ташкил этилади 28 мар, 14:43 0
  • Тошкентда 29 март куни «Автомобилсиз кун» тадбири ўтказилади 28 мар, 14:24 0
  • АҚШ полициячиларининг «ақлли қарори» Legoга маъқул келмади 28 мар, 14:00 0
  • Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради? 28 мар, 13:31 75
  • Россия ФВВ: Crocus'даги теракт: қурбонлар сони 143 кишига етди 28 мар, 13:10 32
  • Усмоновнинг шикояти бўйича Германияда икки прокурорга нисбатан иш очилди 28 мар, 12:49 63
  • Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда 28 мар, 12:00 271
  • Тошкентда ўқувчисининг номусига тегмоқчи бўлган мусиқа ўқитувчиси 8 йилга қамалди 28 мар, 11:39 68
  • БМТ Хавфсизлик кенгаши Ғазода оташкесимни талаб қилди. Бу нимани англатади? 28 мар, 11:10 62
  • АҚШ давлат котиби Москвадаги терактга изоҳ берди: «ИШИД ҳамон катта таҳдид бўлиб турибди» 28 мар, 10:44 73
  • Бобур Йўлдошев биринчи рафиқасининг вафоти, тўйга чиқмаслиги ва ёлғизлиги ҳақида гапирди 28 мар, 10:17 289
  • Путин «Crocus City Hall»даги теракт туфайли олий мартабали кучишлатарларнинг истеъфосини тайёрламоқда 28 мар, 09:48 292
  • Бўлимлар