«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 28 2024, 21:02
ЎЗO‘Z

Тошкентда Ўзбекистон - Германия техника университети ташкил этилади

11 июл, 20:43 2 286 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкентда Ўзбекистон - Германия техника университети ташкил этилади Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Берлиндаги Штайнбайс номли хусусий университетнинг илмий ишлар бўйича президенти Г.Хубуа билан учрашди. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.

Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон Республикаси президентининг Тошкент шаҳрида Ўзбекистон - Германия техника университетини ташкил этишга қаратилган фармони ижросини таъминлаш масаласи муҳокама қилинди.

Тошкент шаҳар ҳокими техника соҳасида юксак малакали мутахассислар қатори бошқарувни биладиган ва ўз йўналишида корхона очиш салоҳияти ва қобилиятига эга бўлган кадрларни тайёрлаш муҳимлигини қайд этди.

Берлиндаги Штайнбайс номидаги хусусий университетнинг илмий ишлар бўйича президенти Г.Хубуа бу борада уларда яхши тажриба йўлга қўйилгани, университет талабаси бўлишни хоҳлаган абитуриентлар аввало корхона-ташкилотлар билан маълум бир истиқболли лойиҳа бўйича шартномага эга бўлиши лозимлиги, олий таълим даргоҳи эса ушбу лойиҳани такомиллаштириш ва ҳаётга жорий этишга ҳар томонлама ёрдам беришини маълум қилди.

Шунингдек, Берлиндаги Штайнбайс номидаги хусусий университет Мюнхен техника университети ва Карлсруэ технология университети билан ҳамкорликда ишлашини қайд этиб, Ўзбекистон томони билан амалга ошириладиган лойиҳада улардаги самарали ўқув дастурлари ва иш тажрибасидан фойдаланиш мумкинлигини айтиб ўтди.

Учрашувда таълим қандай йўналишлар ва дастурлар асосида олиб борилиши, бу жараёнга жалб қилинадиган мутахассислар масаласи ҳам муҳокама этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 134
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 75
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 0
  • Қашқадарё вилоятида судья қўлга олинди 28 мар, 20:20 1
  • «Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди 28 мар, 20:00 1
  • Жиззахда энергия ресурсларидан 7,5 миллиард қарздорликлар мажбурий ундирилди 28 мар, 19:31 10
  • Украина хавфсизлик хизмати раҳбари: «Савол ўринли, аммо биз тан олмаймиз» 28 мар, 19:30 71
  • Сурхондарёда ЙТҲда ҳайдовчи аёл ва унинг фарзандлари ҳалок бўлди 28 мар, 19:08 51
  • Ўзбекистонлик беш нафар ҳакам Қатардаги U-23 Осиё кубогида фаолият олиб боради 28 мар, 18:49 25
  • Коррупция даражаси ёмон ва яхши бўлган ташкилотлар эълон қилинди 28 мар, 18:23 30
  • UzAuto Motors автомобилларидан бирига шартнома беришни бошлайди 28 мар, 18:02 68
  • Рус нашрлари: «Крокус»да теракт уюштирганлар наркотик таъсирида бўлган 28 мар, 17:40 261
  • Тошкентда қалбаки долларни сотишга уринган шахслар қўлга олинди 28 мар, 17:17 18
  • Тошкентнинг “Бунёдкор” клубига янги бош мураббий тайинланди 28 мар, 17:00 156
  • Бўлимлар