«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 21 2019, 08:19
ЎЗO‘Z

2015 йил охиригача Ўзбекистоннинг барча йирик компаниялари тўлиқ равишда ахборот технологиялари билан таъминланади

05 янв, 13:21 4 773 Ўзбекистон

Ўзбекистонда 2014-2015 йиллар давомида йирик акционерлик компаниялари, уюшмалар ва бирлашмаларда ахборот тизимини жорий қилиш бўйича умумий миқдори 330 миллиард сўмдан зиёдроқ суммани ташкил қилган 86та лойиҳа босқичма-босқич амалга оширилади, деб хабар беради "Жаҳон” ахборот агентлиги Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникацион технологиялар давлат қўмитасининг матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда.

Маълум қилинишича, бу лойиҳалар саноатнинг бошқарув ва ишлаб чиқариш жараёнларига энг замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларини жорий қилиш давлат дастури доирасида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон дастурий маҳсулотлар бозорининг ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялар миллий рўйхати тузилган бўлиб, ҳозирда бу рўйхатга республикадаги 69та компанияс номи киритилган. Дастурий маҳсулот яратувчилар каталоги "software.uz”да 1600та дастур ҳақида маълумотлар берилган.

Маълумот учун, 2017 йилнинг 1 январига қадар Ўзбекистоннинг дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи компаниялари мамлакатга хориждан ўз эҳтиёжлари учун олиб кираётган ускуналар, бутловчи қисмлар, деталлар, технологик ҳужжатлар ва дастурий таъминот учун божхона тўловлари тўлашдан озод этилган.

Бу имтиёзлар Ўзбекистон Президентининг 2013 йил 20 сентябрдаги "Мамлакатимизнинг дастурий таъминот воситалари ишлаб чиқувчиларини рағбатлантиришни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий қилинган.

Ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни ишлаб чиқариш соҳасига хорижий сармояларни жалб қилиш мақсадида ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритувчи етакчи хорижий компаниялар билан қўшма корхоналар (мисол учун, Жанубий Кореянинг LG CNS компанияси билан) тузиш бўйича қарорлар қабул қилинмоқда.

Манба ва фото: Kun.uz


“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Биринчи ўзбек-тожик бизнес-форумида 35 млн долларлик шартномалар имзоланди 21 апр, 08:54
  • Тошкентда янгича ҳисоблагичларни жорий этиш бўйича синов лойиҳа амалга оширилади 08 апр, 10:52
  • UzInfocom марказига янги раҳбар тайинланди 08 ноя, 11:52
  • ICTWEEK Uzbekistan 2016 ахборот-коммуникация технологиялари Ҳафталиги янада йирик форматда ўтказилади 07 сен, 14:02
  • Ўзбекистон МТРК ABU Бошқарув Кенгаши аъзолигига қабул қилинди 18 ноя, 17:17
  • Ўзбекистонда журналистлар учун имловий хатоларни кўрсатувчи дастур ишга туширилади 30 окт, 15:51
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Грин кард» санаси эълон қилинди. Янги талаблар билан 21 сен, 07:40 125
  • Huawei Google иловалари бўлмаган биринчи смартфонини тақдим қилди 21 сен, 07:07 142
  • "Бампермисан, бампер": интернетда шов-шув бўлаётган оптик иллюзия 21 сен, 06:33 507
  • Ургутда шифохона ёпилди, чақалоқ йўлда туғилди (видео) 21 сен, 06:00 331
  • Самвел Бабаян: “Негадир, биринчи бўлиб тўп бизнинг дарвозамиздан ўрин оляпти” 21 сен, 02:29 262
  • Ўзбекистон якка сайёҳлар учун энг хавфсиз давлатлар қаторидан жой олди 21 сен, 00:15 238
  • Британиялик олимлар: «Машҳур Дамашқ пўлатининг ватани — Ўзбекистон» 20 сен, 23:53 318
  • Александр Хомяков: "Динамо"да аҳвол яхши эмас" 20 сен, 23:30 285
  • Сенатор тўй учун таклифнома тарқатмай, кўчама-кўча жар солинишини қоралади 20 сен, 23:04 417
  • Иқбол Мирзо: «Ўтган йили шу таклифга қарсакбозлик қилганлар дабдабали тўйларнинг бошида турганини кўрдик» 20 сен, 22:38 537
  • Бўлимлар