Euronews ахборот агентлиги “Йўлдан йўлланмалар” кўрсатувлар силсиласи орқали Ўзбекистоннинг тарихий-маданий меросини ёритишда давом этмоқда.
Мазкур дастур саёҳатга ҳамда маҳаллий маданиятга қизиқувчиларга мўлжаллаб тайёрланмоқда. Ҳафталик қайдлар машҳур тарихий обидалар ва ёдгорликларга бағишланади.
4 январь куни Euronews канали орқали “Ўзбекистондан салом хатлари” дастурининг биринчи қисми намойиш этилди. У Самарқанддаги Гўри Амир мақбарасига бағишланди, деб хабар беради kun.uz.
“Ўзбектуризм” МК матбуот хизматининг хабар қилишича, репортаж трансляцияси 10 январга қадар давом этади. Яқин орада яна 5 та ролик трансляция қилиниб, уларда Хива, Шаҳрисабз, Риштон ва Марғилон ҳақида сўз боради.