«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:26
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда водородда юрадиган автомобиллар ишлаб чиқариш учун нималар қилиш керак?

02 июн, 18:57 3 259 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда водородда юрадиган автомобиллар ишлаб чиқариш учун нималар қилиш керак? Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқаришга «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонун қанчалик имкон беради ёки қўллаб-қувватлайди? Ўзбекистонда водородли автомобиллар ишлаб чиқариш истиқболлари қандай? Ахборот ва Оммавий коммуникациялар агентлигида бўлиб ўтган йиғилишда иштирок этган Олий Мажлис спикери ўринбосари Борий Алихонов шу ҳақда ўз фикрини билдирди, деб хабар беради Kun.uz нашри.

«Барча нарса нисбий тушунча. Нега деганда, электромобил электр энергиясида ҳаракатланади. Бу тўғри. Аммо, ўша электр энергия қайси манбадан олинади? Биз трамвай, троллейбусни экологик тоза транспорт деймиз-ку, лекин уни ҳаракатлантираётган энергия кўмир ёки углеводородларни ёқишдан олинса, бу энергияни экологик тоза дея оламизми?

Электромобиллар ишлаб чиқаришдан ташқари, олдинда яна битта йўналиш бор. Ҳозирги кундаги илғор мамлакатлар, хусусан, АҚШ, ЕИ мамлакатлари ва Японияда креоген ёқилғи ҳисобланувчи водородда ишлайдиган транспорт воситаларини ҳам ишлаб чиқариш бошланди. Мана бу соҳада ҳам, яъни водородда ишлайдиган транспорт воситаларини ишлаб чиқариш борасида иш олиб борилмоқда.

Нимага? Ўзбекистонда атмосферага чиқарилаётган 2,2 млн тонна зарарли моддаларнинг 60 фоизи транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келиши, улар орасида саратон хасталикларини келтириб чиқарувчи газлар борлиги эътиборга олинса, суюлтирилган (азот воситасида совутилган) водороддан ёқилғи сифатида фойдаланиш нақадар долзарб аҳамият касб этиши ойдинлашади. Чунки, водородни ёққанда сув буғи ҳавога чиқарилади.

Шу билан бирга, бугунги кунда жаҳон миқёсида йилига 100-120 млн тоннага етган бўлса-да, водородни саноат усулида ишлаб чиқиш анча серхаражат иш бўлгани боис, янги-янги инновацион технологияларни топишга бел боғлаш керак», - дея таъкидлади Борий Алихонов.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар