«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 03:31
ЎЗO‘Z

Саида Мирзиёева матбуот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди

24 мая, 18:56 2 991 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Саида Мирзиёева матбуот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қарор лойиҳасини муҳокамага қўйди Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёеванинг Facebook’даги саҳифасида хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

“Аввал хабар қилганимдек, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигимизда давлат органлари матбуот хизматлари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган зарур таклифлар ҳамда комплексли норматив-ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқиш бўйича махсус гуруҳ тузилган.

Бугунга келиб муайян натижаларга эришилди. Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига қўймоқчиман.

Ушбу ҳужжат аввал тилга олинган кўплаб муаммоларни ҳал қилиш, яъни матбуот хизматларини давлат органлари ва жамият ўртасидаги ҳақиқий ишончли кўприкка айлантириш, уларнинг мамлакатимиз ахборот маконида самарали фаолиятини таъминлаш, матбуот котиби мавқеини ошириш, ушбу хизматлар кадрлар салоҳияти ва моддий-техника таъминотини кучайтириш ва ҳоказоларга қаратилган.

Мазкур қарор лойиҳаси бўйича давлат томонидан социал-иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ҳам мамлакатимиз, ҳам хорижда янада самарали ёритилиши мақсадида давлат тузилмалари матбуот хизматлари ишини яхшилаш имконини берадиган ҳар қандай таклиф ва фикрларингизни билдирсангиз мамнун бўламиз. Шуни ишонтириб айтаманки, уларнинг барчаси ҳужжат лойиҳасини такомиллаштириш жараёнида ўрганилади ва эътиборга олинади. Тавсия ва таклифларингиз учун аввалдан миннатдорлик билдираман”, - дея таъкидлаб ўтди у.

Қарор лойиҳаси билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 212
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 50
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 58
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 48
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 36
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 33
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 28
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 35
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 33
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 165
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 274
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 23
  • Мирзиёев Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони халқ ҳукумати раиси билан учрашди 28 мар, 20:40 46
  • Бўлимлар