«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 08:14
ЎЗO‘Z

Veridos Ўзбекистонда ID-карталар ишлаб чиқариш бўйича корхона қуради

24 мая, 14:38 2 732 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Veridos Ўзбекистонда ID-карталар ишлаб чиқариш бўйича корхона қуради Вазирлар Маҳкамасининг “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ҳисобидан аҳолига давлат хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қайд этилишича:

а) Ўзбекистон Республикаси президентининг “Идоравий ахборот тизимларини жадал интеграциялаштириш ва инновация лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” 2018 йил 18 апрелдаги ПҚ-3673-сон қарорида:

солиқ тўловчиларни ҳисобини кенгайтириш ва солиқ тушумларини назорат қилишни такомиллаштириш ҳисобидан бюджетлар даромадларини кўпайтириш имконини берадиган онлайн-назорат-касса машиналарининг тизимини;

телекоммуникация хизматлари учун бюджет маблағларини тежаш, телефонда сўзлашиш хавфсизлигини ва назоратини таъминлаш имконини берадиган ҳукумат мобиль алоқа тизимини;

ҳайдовчилик гувоҳномасидан ташқари, мавжуд паспортлар, туғилганлик тўғрисида гувоҳномалар ва шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар ўрнига (республика ичида), ҳар бир фуқаронинг ягона идентификация рақами ва унинг шахсий маълумотларидан иборат ва давлат хизматларидан фойдаланишда шахсни тасдиқлаш учун ишлатиладиган идентификация карталари (lD-карталар) тизимини;

транспорт воситаларининг амалдаги рақамларини халқаро намунадаги рақамларга алмаштиришни ва транспорт воситалари эгаларининг идентификация карталарига (ID-карталарига) тегишли ахборотни мустаҳкамлаган ҳолда уларнинг қоғоз ҳужжатларини бекор қилишни назарда тутувчи транспорт воситаларини ҳисобга олувчи тизимни жорий этиш назарда тутилган;

б) “Ягона умумреспублика процессинг маркази” МЧЖ ҚК ва Veridos GmbH компанияси ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталар ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи лойиҳани амалга ошириш тўғрисида келишувга эришилган:

- бошланғич устав фонди 2 млн евро миқдорида бўлган қўшма корхонани ташкил этиш;
- 2019-2020 йилларда Тошкент шаҳрида инвесторнинг ўз ресурслари ва жалб қилинган маблағлар ҳисобидан йилига 75 млн дона микропроцессорли, контактсиз ва бошқа пластик карталар ишлаб чиқариш қувватига эга замонавий завод қуриш;
- 2022 йилдан бошлаб ишлаб чиқариш тўлиқ лойиҳа қуввати билан ишга туширилгач, камида 100 та иш ўринлари яратиш;
- дунёнинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг юқори технологик ускуналарини харид қилиш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни, шу жумладан инвесторнинг ўз маблағлари, шунингдек, Германиянинг биринчи даражали банкининг кредит линияси ҳисобидан жалб қилиш;
- экспортни тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг 20 фоизгача босқичма-босқич етказиш;
- Ўзбекистон Республикасида карта маҳсулотлари ишлаб чиқарилгунга қадар унинг керакли ҳажмини етказиб бериш;
- бошқа ишлаб чиқарувчиларининг чип-модуллари ва бошқа сарф материалларидан фойдаланган ҳолда манфаатдор вазирликлар ва идоралар, хўжалик юритувчи субъектларининг, шу жумладан тўлов тизимлари операторларининг буюртмаси бўйича карта маҳсулотларини ишлаб чиқариш имконини тақдим этиш.

Янги ташкил этилаётган қўшма корхона 2021 йил 1 июлгача бўлган муддатга:

барча турдаги солиқлар ва мажбурий тўловларни, ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно;

белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича карта маҳсулотларини, шунингдек, карта маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун зарур бўлган ишлаб чиқариш ускуналари, хомашё, сарф ва бутловчи материаллар, эҳтиёт қисмлар, график ва электрон персоналлаштириш қурилмалари, дастурий таъминот ва лицснзияларни олиб киришда божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод этилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 207
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 64
  • Сўнгги янгиликлар
  • Санкт-Петербургда ўзбекистонлик ишчи одамларни ёнғиндан қутқарди 27 апр, 07:00 62
  • Ниҳол қаламчасини тайёрлаш, экиш ва парвариш қилиш учун муҳим тавсиялар берилди 27 апр, 06:30 13
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди 27 апр, 06:03 80
  • Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео) 27 апр, 05:35 52
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 125
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 45
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 88
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 98
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 220
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 88
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 132
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 124
  • Бўлимлар