«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 14:11
ЎЗO‘Z

Йўловчиларни автобусда ташиш бўйича янги қарор қабул қилинди

23 мая, 18:45 4 065 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Йўловчиларни автобусда ташиш бўйича янги қарор қабул қилинди Вазирлар Маҳкамасининг “Йўловчиларни автобусда ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб шундай тартиб ўрнатиладики, унга мувофиқ:

тунги вақтларда вилоятлараро, шаҳарлараро, халқаро ва туристик йўналишлар бўйича автобусларда йўловчиларни, шунингдек, болалар гуруҳларини, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини ташиш фақат махсус жиҳозланган хизмат автомобилларидан фойдаланган ҳолда ички ишлар органлари ҳамроҳлигида амалга оширилади;

автобусларга ички ишлар органларининг ҳамроҳлик қилиши Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати бўлинмалари ва туризм хавфсизлигини таъминлаш бўлинмалари томонидан давлат хизматлари кўрсатиш тартибида ёки шартномалар тузилган ҳолда пулли асосда амалга оширилади;

ички ишлар органлари ҳамроҳлик қиладиган автобуслар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати ходимлари томонидан тегишли далолатнома тузилган ҳолда бевосита қатнов йўлига чиқишдан олдин техник ҳолати юзасидан мажбурий текширишдан ўтказилади;

қатнов йўллари бўйича автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия битимларида лицензиатнинг автобусларни ҳайдовчининг толиққанлигини назорат қилиш қурилмалари билан таъминлаш мажбурияти назарда тутилади;

сменалар ўртасидаги дам олиш 12 соатдан камни ташкил этган автобуслар ҳайдовчиларининг сафарга чиқишига йўл қўйилмайди;

фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташишга лицензия карточкалари берилишига йўл қўйилмайди.

Белгиланишича:

болалар гуруҳлари, умумтаълим мактаблари ва ўрта махсус таълим муассасалари ўқувчиларини соат 22.00 дан соат 05.00 гача (ноябрь-февраль ойларида соат 21.00 дан соат 06.00 гача) қатнов йўллари бўйича ташишда автобусларнинг ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ҳаракатланиши тақиқланади, болаларни темир йўл вокзаллари, аэропортларгача ва орқага ташиш, шунингдек, йўлларда туриб қолишда энг яқин тунаш жойигача ташиш бундан мустасно;

икки ва ундан ортиқ автобусларда экскурсия қилувчи, туристик ва бошқа гуруҳларни ташиш ички ишлар органлари ҳамроҳлигида колонна таркибида амалга оширилади;

хайрия мақсадларида ташкил этилган аҳолининг ижтимоий заиф тоифалари вакиллари сирасига кирадиган экскурсия қилувчи, туристик ва бошқа гуруҳларни ташишни бажарувчи автобусларга ҳамроҳлик қилиш тўлов тўланмасдан амалга оширилади;

мувофиқ рўйхат бўйича автотранспорт воситаларига алоҳида гуруҳлар ва тоифаларни ташишга ҳамроҳлик қилиш бепул асосда амалга оширилади;

2021 йил 1 январдан бошлаб фойдаланиш муддати 15 йилдан ортиқ бўлган автобусларда йўловчиларни ташиш тақиқланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Украиналик модель дунёдаги энг узун сочли аёл сифатида Гиннес рекордлари китобига киритилди 25 апр, 13:43 0
  • Усмон Тошев: "Шубҳасиз, Саудияни ютишни хоҳлаймиз" 25 апр, 13:17 75
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 21
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 54
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 109
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 50
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 141
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 53
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 152
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 59
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 107
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 55
  • Бўлимлар