«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 18:51
ЎЗO‘Z

Журналистлар ва ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби аниқлаштирилади

15 мая, 14:14 2 914 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Журналистлар ва ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби аниқлаштирилади Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Олий суд ва Адлия вазирлиги билан ҳамкорликда “Суд органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорликни изчил ривожлантириш” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz нашрининг хабар беришича, давра суҳбати доирасида билдирилган фикрлар, баҳс-мунозаралар қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқлигини кўрсатди:

“Журналистлар ва ОАВ вакилларининг суд мажлисларида иштирок этиш тартиби тўғрисида”ги низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. Бунда:

– қандай ҳолларда алоҳида очиқ суд мажлисларида журналистларнинг иштироки ёки аудио ва видеотасвирга олиш мосламаларидан фойдаланиши тақиқланиши ва рухсат берилишини аниқлаштириш;

– суд қарори кучга кирмагунга қадар ОАВ вакиллари ишнинг тафсилотларини, томонлар чиқишлари ва бошқа ҳолатларни ёритмаслиги аниқ белгиланиб қўйилиши лозим.

Журналистлар учун уларнинг ҳуқуқий билими, суд жараёнларини ёритиш масалалари бўйича касбий салоҳиятини оширишга қаратилган семинар-тренингларни доимий равишда ташкиллаштириш.

Судьяларнинг ОАВ билан ҳамкорлигини ўрнатиш борасидаги амалий кўникмаларини кучайтишга йўналтирилган семинарлар, матбуот анжуманлари ва пресс-турларни мунтазам ташкил қилиш. Олий суд веб-сайтида очиқ суд мажлислари жадвалини ҳар куни янгилаб борилишини таъминлаш.

Матбуот анжуманлари, брифинглар ўтказиш, долзарб суд жараёнлари, шу жумладан, жамоатчилик орасида шов-шувга сабаб бўлган ишлар борасида Олий суднинг расмий баёнотлари ўз вақтида эълон қилинишини таъминлаш.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 13
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 33
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 14
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 99
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 174
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 57
  • Франция разведкаси марказий осиёликларни кузатишни кучайтирмоқда 29 мар, 15:15 102
  • Путиннинг атрофидагилар Украинанинг «Крокус»даги терактга алоқадорлигига ишонмаяпти 29 мар, 14:48 174
  • Ўзбекистон — Гонгконг футбол учрашувидан сўнг уч кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди 29 мар, 14:22 117
  • Ҳибсдан вақтинча озод этилган Дани Алвес тонггача зиёфат уюштирди 29 мар, 14:01 168
  • Тошкентда хавфли ҳолат содир этиб, қарама-қарши ҳаракатланган ҳайдовчига чора кўрилди 29 мар, 13:30 45
  • Музликларнинг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартирмоқда 29 мар, 13:06 206
  • Бўлимлар