«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2024, 12:31
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев аҳолини тадбиркорликка жалб этишга тўсқинлик қилаётган омилларни маълум қилди

15 мая, 09:34 4 059 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев аҳолини тадбиркорликка жалб этишга тўсқинлик қилаётган омилларни маълум қилди Ўзбекистон Республикаси президенти “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади. Ҳужжат матни ЎзА томонидан келтирилган.

Қайд этилишича, кейинги йилларда республикада тадбиркорликни ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва бизнесни юритиш учун қулай муҳит яратиш, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлаш соҳасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Жумладан, солиқ тизими тубдан ислоҳ қилинди, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган режали текширишлар бекор қилинди.

2019 йилнинг I чораги якунлари бўйича лойиҳаларни амалга оширишга 16,4 триллион сўм ҳажмда кредитлар ажратилди, иқтисодиётда инвестицияларни ўзлаштириш ҳажмлари 1,3 бараварга, янгидан ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони 2,3 бараварга ўсди.

Шу билан бирга, таҳлил ҳозирги вақтда аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенгроқ ва фаол жалб этишга тўсқинлик қилувчи, биринчи навбатда давлат органларининг тадбиркорлар билан мулоқот қилишнинг амалий ва шаффоф тизими мавжуд эмаслиги билан боғлиқ бўлган бир қанча салбий омиллар сақланаётганлигини кўрсатади. Хусусан:

биринчидан, тадбиркорларни қабул қилиш ва мурожаатларини кўриб чиқишнинг ягона тизими мавжуд эмас, бу эса юзага келаётган масалаларни тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал этиш имконини бермаяпти, тадбиркорларнинг муаммолари ва мурожаатларини ҳал этишга юзаки муносабатда бўлиш ҳолатлари мавжуд;

иккинчидан, мавжуд тизимли муаммоларни таҳлил қилиш бўйича ишларнинг самарали амалга оширилмаслиги аҳолининг тадбиркорлик фаоллигини ошириш ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш масалаларини сифатли ҳал қилиш имконини бермаяпти;

учинчидан, тадбиркорликни ривожлантиришга ва қулай инвестиция муҳитини шакллантиришга тўсқинлик қилувчи муҳим муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштиришнинг таъсирчан механизми мавжуд эмас;

тўртинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари томонидан тадбиркорлар билан бевосита мулоқот қилишга, шунингдек, уларнинг қонуний талабларини аниқлаш ва тезкорлик билан ҳал қилишга ҳамда муаммоларни бартараф этишга етарлича эътибор берилмаяпти;

бешинчидан, тадбиркорларнинг мурожаатлари билан ишлашда,айниқса, жойларда бюрократик тўсиқлар ва ғовлар учраб турибди, “Ҳар бир оила – тадбиркор”дастури ва тадбиркорларнинг кичик ва ўрта бизнесни ривожлантиришга йўналтирилган ташаббусларини ўз вақтида амалга ошириш,ушбу жараёнга ёшлар ва хотин-қизларни жалб қилиш, барқарор янги иш ўринлари яратиш, аҳоли турли тоифаларининг моддий фаровонлигини ошириш барча даражадаги ҳокимликлар ва уларнинг раҳбарлари томонидан зарур даражада қўллаб-қувватланмаяпти.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 1
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 145
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 51
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 1
  • Сирдарёда бюджетга жуда кўп миқдорда зарар етказган майнинг ферма аниқланди 18 апр, 11:33 2
  • Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди» 18 апр, 11:17 4
  • АҚШ нашри Исроил ва Фаластин можароси ҳақидаги янгиликларда “геноцид” сўзидан фойдаланишни тақиқлаб қўйди 18 апр, 10:54 13
  • «Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? 18 апр, 10:39 62
  • На что обратить внимание при покупке машины в салоне? 18 апр, 10:25 21
  • Байден Украина ва Исроилга ёрдам тўғрисидаги қонунларни қўллаб-қувватлади 18 апр, 10:00 54
  • 20 давлат Украина учун ярим миллионта ўқ-дори сотиб олади 18 апр, 09:39 55
  • Европа комиссияси раиси: Россиянинг урушдаги ғалабаси ЕИга жуда қимматга тушади 18 апр, 09:15 136
  • “Элдорда бунақасини кўрмагандик”. Раньери Шомуродов ҳақида яна нималар деди? 18 апр, 09:09 259
  • «Права» расмийлаштириб беришини айтиб, фуқароларни чув тушириб келган шахс ушланди 18 апр, 08:34 15
  • “Бавария” “Арсенал”ни минимал ҳисобда мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди (видео) 18 апр, 08:29 41
  • Бўлимлар