«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2019, 02:49
ЎЗO‘Z

Фарзандингизни президент мактабида ўқитмоқчимисиз? Буни ўқинг!

09 май, 14:07 3 843 Ўзбекистон
Фарзандингизни президент мактабида ўқитмоқчимисиз? Буни ўқинг!
Президент мактаблари тўғрисидаги низом лойиҳасида ушбу мактабларга қабул қилиш шартлари ҳам маълум қилинди.

Бола бошқа мактабда камида 4-синфни тамомлаган бўлиши керак. Агар фарзандингиз бошқа мактабда юқорироқ синфларда ўқиса, улар ҳам мос равишда синфларга қабул қилинади (бу имконият бу йил берилади холос, кейинги йилдан фақат 4-синфни битирганлар ўқишга қабул қилинади).
Талабгорлар махсус ишчи орган ва ихтисослашган хорижий ташкилот билан ҳамкорликда ўтказиладиган кириш имтиҳонлари асосида қабул қилинади.

Мактабга ҳужжат қабул қилинганда ўқувчининг доимий яшаш жойи ҳисобга олинади. Яъни пропискаси бўлмаган ўқувчи ҳужжат топшира олмайди (масалан, тошкентлик бола Сирдарёдаги ёхуд наманганлик бола Фарғонадаги президент мактабида ўқий олмайди).

Мактабга қабул учун қуйидаги ҳужжатлар топширилади:
ариза, ўқувчининг анкетаси, таълим олаётган мактабидан маълумотнома, 2 та фотосурат (3х4), туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси.
Ҳужжат қабул қилиш санаси, қабул квоталари тўғрисидаги маълумотлар қабул бошланишидан камида 10 кун олдин эълон қилинади.

Имтиҳонлар қандай ўтказилади?

- Йилда бир марта, белгиланган вақтда ўтказилади.
- Видеокузатув ва бошқа электрон-техник воситалар билан жиҳозланган махсус жойларда ўтказилади.
- Такроран ўтказилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари умумий қоидалар асосида қайта кўриб чиқилмайди. Кириш имтиҳонлари натижалари бўйича имтиҳон материаллари талабгорларга тақдим этилмайди.
- Имтиҳонлар давлат ва қорақалпоқ (Қорақалпоғистонда) тилларида ҳамда талабгорнинг танловига мувофиқ инглиз тилида ўтказилади.
- Имтиҳонлар жадвали қабул комиссияси раиси томонидан тасдиқланади ва президент мактабининг расмий веб-сайтига жойлаштирилади ҳамда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади.

Имтиҳон икки босқичда ўтказилади:

Биринчи босқичда бир кун давомида математика фанидан 20 та топшириқдан иборат тест ўтказилади. Белгиланган вазифани бажариш учун 40 дақиқа вақт ажратилади.
Иккинчи босқичда
а) ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича 16 та масала;
б) мантиқ элементлари бўлган математика фанидан 20 та масала;
в) инглиз тилидан 40 та тест саволи.

5-синфга қабул қилинаётганда ўқувчининг инглиз тилини билиш даражаси учун тест олинади. Юқори синфларга қабул қилинаётганда эса инглиз тилидан тестлар баҳоланиб, балл берилади.

Ҳар икки босқичдан энг юқори балл олганлар суҳбатдан ўтказилади. Суҳбатда ўқувчининг ота-онаси бўлиши шарт. Ҳар бир суҳбатни видео ёки аудио шаклда ёзиб олишга рухсат берилади. Имтиҳон натижалари 30 кун давомида эълон қилинади.

Президент мактаблари ўқувчилари нимага эришади?

- Ўқувчининг ҳар томонлама ривожланиши учун бепул шароит.
- Табиий ва аниқ фанларни чуқур ўрганиш, хорижий тиллар, муҳандислик ва ахборот технологияларини ўзлаштириш имконияти. Айниқса, STEAM (Science –табиий фанлар, Technology – технологиялар, Engineering – техник ижодкорлик, Art – санъат, Mathematics – математика) элементларини чуқур ўзлаштириш имконияти.
- Умумтаълим фанлари бўйича халқаро олимпиадалар, танловлар ва мусобақаларда иштирок этиш.
- Қўшимча ўқув курслари, шу жумладан пулли тайёргарлик курсларида ўқиш.
- Давлат намунасидаги таълим тўғрисидаги ҳужжат (гувоҳнома, шаҳодатнома) билан бир қаторда етакчи хорижий олий таълим муассасаларига ўқишга кириш ҳуқуқини берувчи халқаро даражадаги дастур дипломи (International Baccalaureate, Advanced Placement ёки International Advanced Levels)ни олиш имконияти.

Манба: Minbar.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Колумбияда рекорд даражадаги вазнга эга чақалоқ дунёга келди 06 дек, 22:51
  • “Beeline” Ўзбекистондаги “Eurasia Mobile Challenge” ғолибларини эълон қилади 18 дек, 15:03
  • Ўзбекистонда ярим миллион абитуриент олийгоҳларга ҳужжат топширди 19 июл, 12:33
  • Ўзбекистон олий ўқув юртларига ҳозиргача 300 мингдан ортиқ абитуриентлар ҳужжат топширди 14 июл, 21:11
  • Россия ФМХ меҳнат муҳожирлари учун патентлар муддатини 1 йиллик қилиб белгилади 19 фев, 12:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • 2019 йилнинг сўнгги премьералари (видео) 20 ноя, 00:16 162
  • Фаластин бош мураббийи Ўзбекистонга мағлуб бўлиш сабабини айтди 19 ноя, 23:59 281
  • Cоcа-Cоlа ҳақида қизиқарли маълумотлар 19 ноя, 23:50 298
  • Хотира турлари ҳақида маълумотга эга бўлинг 19 ноя, 23:26 157
  • “Dubai Cup-U23”. Ўзбекистон сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди 19 ноя, 23:14 233
  • Gucci брандининг тарихи ҳақида 19 ноя, 22:38 235
  • Зеленскийнинг ўзбекистонлик қиёфадоши Украина президенти ролини ижро этади 19 ноя, 22:15 498
  • Америкадаги қуллик тарихи 19 ноя, 21:51 374
  • Эртага айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда 19 ноя, 21:28 1 141
  • Ливанда намойишчилар парламент биносига олиб борувчи йўлларни ёпиб қўйди (видео) 19 ноя, 21:05 164
  • Бу мактаб каерда жойлашган. Кушммча малумотни кандай билсак буладм
    Рано Рано 9 мая 2019 16:13
    Холмурадова Малика
    Мохира Мохира 10 мая 2019 10:29
    Bu maktablar hamma viloyatda ochiladimi? Qarshida qachon ochiladi?
    Buriev Husan Buriev Husan 11 мая 2019 10:24
    Тошкентда вактинча пропискада турган ота оналарнинг фарзандлари кабул килинадими?
    Чамангул Чамангул 11 мая 2019 12:00
    Мен Тошкент шаҳрида яшайман. Президент мактабида ўқиш учун ҳужжатлар қаетга топширилади
    Каромат Каромат 11 мая 2019 16:47
    Мен Тошкент шаҳрида яшайман. Президент мактабида ўқиш учун ҳужжатлар қаетга топширилади
    Каромат Каромат 11 мая 2019 16:48
    Тошкентдаги Жисмоний тарбия университетида ҳужжатлар жорий йилнинг қайси ойидан бошлаб қабул қилинади?
    Xolov Ikrom Rayxonovich Xolov Ikrom Rayxonovich 3 июня 2019 10:25
    Мактабнинг разбили каерда?
    Нигора Нигора 20 июня 2019 16:58
    Бўлимлар