«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 07:07
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон Сенатининг 19-ялпи мажлисида қандай қонунлар кўриб чиқилади?

01 мая, 09:50 2 902 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон Сенатининг 19-ялпи мажлисида қандай қонунлар кўриб чиқилади? Фото: «Халқ сўзи»
Жорий йилнинг 3 май куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
Унда мамлакатнинг ижтимоий, иқтисодий тараққиётига оид бир нечта қонунлар кўриб чиқилиши билан бирга, жамият ҳаётидаги муҳим йўналишлар юзасидан масъулларнинг ҳисоботлари эшитилиши ҳам назарда тутилмоқда.

Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш — мамлакат иқлимига мос

Ёлқин Кабулниязов, Олий Мажлис Сенати аъзоси:
«Парламент юқори палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилиши кутилаётган ‘Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида’ги қонун Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергетикани тараққий эттиришга хизмат қилиши баробарида, соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Шу билан бирга, инновациялар ва илмий амалиётнинг ёрқин натижалари, ишланмаларни жадаллик билан ишлаб чиқаришга жорий этишга замин ҳозирлайди. Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергетика чекка, тоғли ва узоқ ҳудудларнинг энергия таъминотида иқтисодий асосланган ягона энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Юртимизнинг иқлим шароитида шамол, қуёш ресурслари, кичик гидроэнергетика, биомасса ва геотермал энергиядан фойдаланиш ва фаол ўзлаштириш келгуси авлодлар учун табиий бойликларни сақлаб қолиш, экологияни яхшилашнинг муҳим шарти саналади».

Инвесторларга яна бир қулайлик

Мавлуда Имомова, Олий Мажлис Сенати аъзоси:
«Кун тартибига ‘Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкаларини хусусийлаштириш тўғрисида’ги қонун ҳам киритилган. Ушбу ҳужжат хусусий мулкни янада ривожлантириш, айни пайтда фойдаланилмаётган ер участкаларини фуқаролик айланмасига жалб қилиш орқали хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестиция имкониятларини кенгайтириш ва унинг самарали ишлатилишини таъминлашга қаратилган. Ҳужжат асосида ер участкаларини хусусийлаштириш принциплари ўрнатилади ва хусусийлаштирилмайдиган объектлар рўйхати тузилади. Яъни ер участкаларига хусусий мулк ҳуқуқини тугатиш ҳамда ер участкаларига тегишли кўчмас мулк объектларини олиб қўйишнинг алоҳида ҳолатлари назарда тутилган. Шунингдек, мулк эгасига етказилган зарарларнинг бозор қийматида қопланиши кафолатланади».

Янги конвенцияга аъзо бўлиш Ўзбекистонга нима беради?

Тоҳир Баҳронов, Олий Мажлис Сенати аъзоси:
«Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақида»ги конвенция 2001 йил 22 майда Стокгольмда қабул қилинган ва 2004 йилдан эътиборан кучга кирган. Ҳозирги кунда 182 та мамлакат конвенция иштирокчилари ҳисобланади. Конвенция мажбурий характерга эга бўлиб, аҳоли саломатлиги ва атроф-муҳитни турғун органик ифлослантирувчи моддалардан муҳофаза қилиш мақсадида уларни кескин қисқартириш ҳамда ташланмаларини тўхтатишга қаратилган. Дастлаб ҳужжатда одам организми ва экотизимларда қайтмас ўзгаришлар чақирувчи 12 та хавфли бирикма белгиланган бўлса, кейинги тўлдиришларни ҳисобга олган ҳолда 26 та моддани ишлаб чиқиш ҳамда фойдаланишни чеклаш ёки тақиқлашга йўналтирилган».

«Турғун органик ифлослантирувчи моддалар ҳақидаги Стокгольм конвенциясини (2001 йил 22 май, Стокгольм) ратификация қилиш тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилиниши ва Конвенцияга аъзолик Ўзбекистонга табиат муҳофазаси билан боғлиқ масалаларда бир неча имкониятлар ҳамда имтиёзлар, амалий ёрдам олиш имконини беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 218
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 258
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 188
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 91
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Бўлимлар