«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 14:52
ЎЗO‘Z

Пенсия ва нафақаларни тайинлашга доир ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди

01 мая, 07:15 5 347 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Пенсия ва нафақаларни тайинлашга доир ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси тайёрланди.

- Қарор лойиҳасига “фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти”;
- “Пенсия ва нафақа тайинланганлиги ҳолати тўғрисидаги маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти”;
- “Бола туғилганда бериладиган нафақа тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти”;
- “Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти”;
- “Дафн маросимларини ўтказиш учун бериладиган нафақа пулини тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти” илова қилинган.

Ҳужжат лойиҳасида 2019 йилнинг 1 августига қадар маъмурий регламентлар бўйича давлат хизматларини Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали жорий этилиши қайд этилган.

Пенсиялар тайинланганлиги ҳолати ва уларнинг тўлови миқдорлари тўғрисидаги маълумотномаларни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилади.

Шунингдек, қарор лойиҳасида бола туғилганда бериладиган нафақа ва дафн маросими учун нафақалар тайинлаш юзасидан мурожаатлар бўйича давлат хизматлари кўрсатиш жараёни тўлиқ автоматлаштирилишини таъминлаш мақсадида Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маълумотлар базасини “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизими билан интеграция қилиниши таъминлаш қайд этилган.

Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пули Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мурожаат қилинган тақдирда Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси томонидан кўрсатилади ва нафақа пули АТ “Халқ банки”нинг тегишли филиаллари томонидан тўланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 250
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Жиззах вилоятидаги мактабларнинг бирида ўқувчилар «феодалча» жазоланди 23 апр, 13:52 8
  • Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга келди 23 апр, 13:18 12
  • Ашурматовнинг ҳайдалиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда 23 апр, 12:51 129
  • Деновдан Тошкентга қараб «йўлга чиққан» сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:31 21
  • Тожикистон ва Қирғизистондан ўтказилган гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди 23 апр, 12:08 16
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 22
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 18
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 130
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 70
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 74
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 107
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 179
  • Бўлимлар