«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:35
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор ўтказилмоқда

04 апр, 17:44 4 266 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор ўтказилмоқда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида кун тартибидаги долзарб масалалар юзасидан кенгайтирилган республика видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Kun.uz мухбири хабар беришича, йиғилиш кун тартибидан 1-чорак якунлари бўйича экспорт прогнози ижроси, йўл қўйилган хатолар ўрнини қоплаш ҳамда 1-ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари, 2019 йилнинг 1-чорак якунлари бўйича Давлат бюджетига тушумлар ҳамда 1-ярим йиллик учун белгиланган кўрсаткичларнинг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси ўрин олган.

Йиғилишда 2019 йил ҳосили учун чигит экиш ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиш бўйича 4та сектор раҳбарлари ҳамда пахта ҳосили учун калийли минерал ўғитларни жамғариш бўйича «Ўзкимёсаноат» АЖ (Темиров), Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (Исроилов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Эргашев) ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари раҳбарларининг ҳисоботлари, 2019 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экинларини азотли минерал ўғитлар билан озиқлантириш ҳамда занг касаллигига ва зараркунанда ҳашоратларга қарши курашиш ишларини ташкил этиш бўйича «Ўзагрокимёҳимоя» АЖ (Исаев, Очилов) ҳамда жойлардаги 4та сектор раҳбарлари ва ҳудудий «Агрокимёҳимоя» раҳбарларининг ҳисоботлари ҳам тингланади.

Шунингдек, 2019 йил ҳосили учун асосий майдонларга картошка ва сабзавот экинларини экишни ташкил этиш бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Хўжаев) ҳамда туманлардаги 4та сектор раҳбарларининг ҳисоботлари, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2019 йил 28 мартдаги «Ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5696-сонли фармони ҳамда «Чорвачилик тармоғини янада ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4243-сонли қарори ижросини таъминлаш юзасидан масъулларнинг ҳисоботи тингланади.

Йиғилишда шаҳар, туман ҳокимлари ва уларнинг иқтисодиёт ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича ҳамда қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари, прокурорлар, ИИБ бошлиқлари, ДСИ бошлиқлари, тижорат банклари раҳбарлари, саноат ва мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчи корхоналарнинг биринчи раҳбарлари иштирок этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар