«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 17:48
ЎЗO‘Z

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш тўғрисидаги низом тасдиқланди

20 мар, 16:06 6 055 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш тўғрисидаги низом тасдиқланди Вазирлар Маҳкамасининг “Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш нормалари ва қоидаларига, шунингдек, табиатни муҳофаза қилишга оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда қатьий назорат ўрнатади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия унинг эгасига белгиланган ҳудудда қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш ҳуқуқини беради, бунда қимматбаҳо ва нодир металлар, қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳуқуқига алоҳида лицензия олиш талаб қилинмайди.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензия Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ҳар йили тасдиқланган қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишга рухсат бериладиган ер қаъри участкалари бўйича уларни қазиб олиш учун берилади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун ишончли, аниқ контурлари ва чегаралари кўрсатилган ер қаъри участкалари, шу жумладан, ўлчамлари 1 гектардан ортиқ бўлмаган сочма олтин конлари берилади.

Қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензияларга Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган жисмоний шахслар ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган юридик шахслар талабгор бўлишлари мумкин.

Лицензияни ёки ер қаъри участкасидан (тўлиқ ёки қисман) фойдаланиш ҳуқуқини учинчи шахсга бериш (топшириш), шунингдек, битта ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқига лицензияни бир неча шахсга беришга йўл қўйилмайди.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш лицензияда назарда тутилган шартларга мувофиқ амалга оширилади.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг асосий шартларига “Ер ости бойликлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 33, 35, 37, 40 ва 43-моддалари билан белгиланган шартлар киради.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг намунавий шартлари Давлат геология қўмитасининг расмий веб-сайтида жойлаштирилади ва зарурат бўлганда белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниши мумкин.

Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартларида:
- қимматбаҳо металларни олтин изловчилар усулида қазиб олишнинг рухсат этилган усуллари ва воситалари, шунингдек, фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, механизмлар ва техникага қўйиладиган талаблар;
- қазиб олинган қимматбаҳо металларга эгалик қилиш ҳуқуқи;
- ер қаъри участкаларидан фойдаланишнинг чекланиши, тўхтатиб қўйилиши ёки муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин бўлган шартлар;
- ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи тугатилгандан сўнг ер қаъридан фойдаланувчилар зиммасига ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ва уларни кейинчалик фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш мажбурияти назарда тутилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўлим учун кўпайтирилаётган 18 миллиард ҳайвонлар ҳақида 20 апр, 16:51 0
  • Автобусда ёнидаги аёлга тегажоғлик қилган 45 ёшли эркак 15 суткага қамалди 20 апр, 16:30 0
  • Эрта тонгда жанг: Бектемир Мелиқўзиев рақибидан оғирроқ тош босди 20 апр, 16:08 2
  • “Ўзбекконцерт” хонанда Лола билан унинг кийиниш маданияти юзасидан суҳбат ўтказди 20 апр, 15:43 3
  • Эрон зарбаси катта зарар етказмади, лекин Исроил барибир ютқазди... 20 апр, 15:15 17
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 29
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 44
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 52
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 41
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 46
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 86
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 32
  • Бўлимлар