«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 22:12
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ҳуқуқини ИИВдан олиб, хусусий бизнес қўлига топширмоқчи

01 дек, 20:04 4 932 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ҳуқуқини ИИВдан олиб, хусусий бизнес қўлига топширмоқчи Эндиликда ҳайдовчиларга гувоҳнома ва сертификатларни хусусий корхоналар бериши мумкин. Иқтисодиёт вазирлиги гувоҳнома бериш вазифасини Ички ишлар вазирлигидан олиб, хусусий секторга бериш ҳақида таклиф киритмоқда. Бу ҳақда муҳокама порталидаги "Иқтисодиётда давлат аралашувини янада чеклаш" тўғрисидаги президент қарори лойиҳасида келтирилган.

"Айрим давлат органлари тадбиркорлик билан шуғулланиш учун керакли шароитлар яратишга қизиқмайди. Давлатнинг иқтисодиётда ҳаддан ташқари кўп аралашуви бозорда рақобатнинг сусайишига, монополиялар юзага келишига олиб келади. Монополиялар олдида хусусий тадбиркорларнинг ҳуқуқлари таъминланмаяпти. Бундан ташқари, хусусий тадбиркорлар бажара оладиган қатор ишларни уларнинг тасарруфига бериш бўйича чоралар кўрилмаяпти", дея таъкидланади қарор лойиҳасида.


Шу боис, давлатнинг иқтисодиётдаги ўрнини кескин камайтириш ва инвестицион муҳитни яхшилаш мақсадида, давлат органларининг бир қанча вазифалари, хусусан, ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш ҳуқуқи ҳам улардан олиниб, хусусий тадбиркорлик субъектларига берилиши мумкин.

Ҳозир ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙҲХБнинг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмалари томонидан берилади. Агарда бу вазифани хусусий тадбиркорлар бажарадиган бўлса, Ички ишлар вазирлиги уларни аккредитациядан ўтказиш орқали назорат қилади.

Автомобилларни эгасининг пропискадан ўтган жойига ҳисобга қўйиш ҳам ИИВдан олиниб, хусусий тадбиркорларга берилиши режаланган. Бу ҳолатда ҳам ИИВ ушбу хизмат турини кўрсатадиган тадбиркорларни аккредитация қилиш билан шуғулланади.

Бундан ташқари, автомобил юк ташиш хизматини лицензиялаш, халқаро юк ташиш фаолиятини олиб борувчи ҳайдовчилар квалификациясини ошириш, бундай фаолият олиб боришга рухсат бланкаларини бериш каби хизмат турларини ҳам хусусий секторга бериш режаланган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 0
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 48
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 80
  • Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан иродали ғалаба эришиб, ярим финалга йўл олди 24 апр, 21:09 57
  • Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади 24 апр, 20:50 21
  • Гвардиола, Артета, Энрике: “Барса”нинг иштаҳаси “чўнтаги”га тўғри келмаяпти 24 апр, 20:33 23
  • Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди 24 апр, 20:08 160
  • Украина ҳукумати АҚШ танқидига учради 24 апр, 19:42 205
  • Кремль чечен амалдорининг қўлга олиниши воқеасига аралашмайди 24 апр, 19:17 287
  • Зоҳиршоҳ Жўраев Ботир Қодиров билан ўтаётган суд юзасидан изоҳ берди 24 апр, 18:50 294
  • Россия мудофаа вазири ишдан олиниши мумкин 24 апр, 18:26 310
  • Оролбўйидан динозавр изи топилгани ростми? 24 апр, 18:06 33
  • Бўлимлар