«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:57
ЎЗO‘Z

Президент қарори: арзон уй-жойлар қуриш кенгайтирилади

26 ноя, 14:47 8 958 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент қарори: арзон уй-жойлар қуриш кенгайтирилади Қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг айрим тоифалари учун арзон уй-жойлар қуришни кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.

Адлия вазирлиги телеграм-канали хабарига кўра, қарор билан қишлоқ жойларда уй-жой қурилишини янада ривожлантириш ва муҳтож оилаларни арзон уй-жой билан таъминлашнинг устувор йўналишлари белгиланди.

Қарорга мувофиқ, 2019 йилдан бошлаб қуйидаги янги намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қурилади:

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган, шунингдек муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланмаган ҳудудларда 0,02 га ўлчамли ер участкаларида бир қаватли 3 хонали арзон уйлар;

“Обод қишлоқ” дастурига киритилган, шунингдек муҳандислик-транспорт коммуникациялари билан таъминланган ҳудудларда тўрт қаватли (2 ва 3 хонали) арзон уйлар;

шаҳарларда Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ҳамда ички ишлар органлари ходимлари учун беш қаватли (2 ва 3 хонали) арзон уйлар.

Қарор билан 2019-2020 йилларда қишлоқ жойларда ва фуқароларнинг алоҳида тоифалари учун арзон уй-жойлар қурилиши бўйича, шунингдек арзон уй-жой массивларида ташқи муҳандислик тармоқлари, иншоотлари ва транспорт коммуникациялари қурилиши бўйича йиғма кўрсаткичлар тасдиқланди.

Ушбу кўрсаткичларга кўра 2019 йилда жами 15 минг 10 та арзон уй-жойлар ва квартиралар қурилиши режалаштирилган. Уларнинг 11 минг 70 таси уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оилалар учун мўлжалланган. Шунингдек, 2019 йилда фуқароларнинг алоҳида тоифалари (Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ички ишлар органлари ходимлари) учун жами 2 минг 10 та квартиралар қурилади.

2019 йил 1 июлгача арзон уй-жойлар қурилиши мониторинги бўйича ахборот тизими ишлаб чиқилади.

Эндиликда муҳандислик-транспорт коммуникацияларига уланмаган, узлуксиз электр ва сув таъминоти йўлга қўйилмаган арзон уй-жойлар фойдаланишга қабул қилинмайди.

Тижорат банклари уй-жой қурувчиларга 2 йиллик имтиёзли давр ҳамда 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида:

қишлоқ жойлардаги арзон уй-жойларни сотиб олиш учун – 20 йил муддатга ва бошланғич бадали 10 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг алоҳида тоифалари томонидан арзон кўп квартирали уйларни сотиб олиш учун – 15 йил муддатга ва бошланғич бадали 25 фоиз миқдорида ипотека кредитлари тақдим этади.

Бундан ташқари, қарорга мувофиқ ҳар йили Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳарбий хизматчилари, қутқарувчилари ва ходимлари учун – 56 та, Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари учун – 300 та, ички ишлар органлари ходимлари учун – 168 та, алоҳида намуна кўрсатаётган ёш оилалар учун – 420 та, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар учун – 66 та квартиралар ажратилади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар