«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:08
ЎЗO‘Z

Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида Исроилни намуна қилиб кўрсатди

01 ноя, 01:39 4 129 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Шавкат Мирзиёев қишлоқ хўжалигида Исроилни намуна қилиб кўрсатди Фото: «President.uz»
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 31 октябрь куни қишлоқ хўжалигини комплекс ривожлантириш, соҳага инновацион технологияларни кенг жорий этиш, маҳсулотлар экспортини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Кейинги икки йилда қишлоқ хўжалигида туб ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар амалга оширилди. Соҳада бозор муносабатларини жорий этиш, қайта ишлаш ва экспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича жуда кўп ишлар қилинди. Фермер ва деҳқонларнинг даромадини ошириш мақсадида янгича тизим жорий қилиниб, кўплаб долзарб масалалар ҳал қилиб берилди. Етарли миқдорда маблағ ажратилди.

Йиғилишда қишлоқ хўжалигида инновацион технологиялар, илмий ишланмалар, айниқса, томчилатиб суғориш технологиясини кенг жорий қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Исроил давлатининг бу борадаги тажрибаси кўрсатиб ўтилди. У ерда қишлоқ хўжалиги томчилатиб суғоришга мослашгани учун бир километр ҳам коллектор дренаж тармоғи ва шўрланган майдонлар йўқ. Мелиорация тадбирларига умуман харажат қилинмайди.

Юртимизда сувни тежаш технологияларини татбиқ этиш бўйича етарли иш олиб борилмаётгани, бунинг оқибатида 140 минг километр узунликдаги коллектор дренажларга катта маблағ сарф бўлаётгани танқид қилинди.

– Сувни тежовчи технологияни қўллаш ҳисобига 50-60 фоиз сувни иқтисод қилиш мумкин. Биргина кўчма эгилувчан қувурлардан фойдаланиш сувни 10-15 фоизга, томчилатиб суғориш эса 35-65 фоизга тежаш имконини беради. Лекин, томчилатиб суғориш тизими жуда кам майдонларда жорий этилган, холос, – деди Шавкат Мирзиёев.

Шундан келиб чиқиб, 2019-2021 йилларда пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермерлар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологиясини жорий қилиш кўламини кенгайтириш зарурлиги таъкидланди.

Қишлоқ хўжалиги комплексидаги энг асосий масалалардан бири экспортбоп мева-сабзавот етиштириш ва уни экспорт қилишдир. Аммо Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекозиқовқатхолдинг” компанияси ҳудудлар раҳбарлари билан тизимли иш олиб бормагани оқибатида экспорт прогнозини тўлиқ таъминлай олмаслик хавфи мавжудлиги қайд этилди.

Шу боис ҳар бир ҳудуд билан экспорт бўйича икки ойлик режани кунма-кун белгилаб, тизимли бажариш вазифаси қўйилди. Шу билан бирга, кегуси йил экспорти учун сабзавот экинларини экиш бўйича топшириқлар берилди.

Ўзбекистоннинг иқлим шароити эртапишар маҳсулотлар етиштириш имконини беради. Баҳор ойларида хорижий мамлакатларда уларга талаб ортади. Лекин бу имкониятдан унумли фойдаланилмаяпти.

Йиғилишда тегишли вазирлик ва ташкилотларга Россия, Хитой, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Япония ва бошқа давлатлар бозорига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини кўпайтириш бўйича кўрсатма берилди.

– Яна бир бор айтаман, экспорт давлатимиз сиёсатининг энг муҳим, устувор йўналишларидан биридир. Шунинг учун ҳар бир вазирлик ва идора экспортни ривожлантириши керак, – дея таъкидлади Президентимиз.

Йиғилишда янги ташкил қилган уюшмалар фаолиятига ҳам эътибор қаратилди. Улар ўз йўналишлари бўйича янгиликка интилмаётгани, соҳадаги ўрни сезилмаётгани танқид қилинди.

Қишлоқ хўжалиги тармоқларига инвестицияларни, айниқса, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш зарурлиги таъкидланди.

Ерни ҳақиқий эгасига бериш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, уруғчиликни ривожлантириш, минерал ўғитлар етказиб бериш тизимини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги техника паркини янгилаш, маҳсулотларни қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш ва бошқа йўналишларда долзарб вазифалар белгилаб берилди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар