«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:19
ЎЗO‘Z

Тадбиркорларга яна имконият. Бундан албатта фойдаланинг!

26 сен, 15:06 5 353 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тадбиркорларга яна имконият. Бундан албатта фойдаланинг! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 11 сентябрдаги “Ҳудудларда тадбиркорлик ташаббуслари ва лойиҳаларни жадал амалга оширишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3939-сонли Қарорига асосан бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкалари инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини белгилаган ҳолда "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларига сотилиши белгиланди.

Қарорга асосан тадбиркор ва инвесторларга янада қўлайлик яратиш мақсадида бўш турган давлат мулк объектлари, ер участкаларини электрон аукциони ўтказишнинг умумий муддати, истисно тариқасида, "E-IJRO AUKSION" электрон савдо майдончасида амалга ошириладиган барча тартиб-таомиллар билан бирга 10 кундан ошмаслиги белгилаб ўтилди.

Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги “Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК томонидан ташкиллаштирилаётган электрон онлайн-аукцион савдоларига Республиканинг туман ва шаҳар хокимликлари томонидан 1132 та бўш ер участкалари, 303 894,0 млн.сўм инвестиция киритиш, 2705 янги иш ўринларини яратиш шарти билан 3 132,0 млн. сўм миқдорда аукцион савдоларига чиқарилди.

Бугунги кунга қадар "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 34 бўш ер участкалари 8 500,0 млн.сўм инвестиция киритиш, 100 ортиқ янги иш ўринларини яратиш шарти билан 225,2 млн. сўмга сотилди.

Ҳозирда, "E-IJRO AUKSION" электрон онлайн-аукцион савдоларида 1098 та бўш ер участкалари 2 906,8 млн.сўм миқдордаги аукцион савдоларига чиқарилган бўлиб тадбиркор ва инвесторлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларини онлайн-аукцион савдоларида қатнашиб сотиб олиш имкониятлари мавжуд.

Бўлиб ўтган аукцион савдоларда тадбиркорлар ўзларига маъқул бўлган ер участкаларида қатнашиб ғолиб бўлишга эришмоқдалар.
Жумладан, Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Келес шаҳри, "Ифтихор" МФЙ ҳудудидан чиқарилган ер участкаси 1.367.200 сўм бошланғич баҳода аукцион савдоларига чиқарилиб, бўлиб ўтган аукцион савдо натижаларига кўра 148.163.464 сўмга сотилди.

Яна бир мисол, Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, "Турон" маҳалла ҳудудидан чиқарилган ер участкаси 849.500 сўм бошланғич баҳода аукцион савдоларига чиқарилиб, бўлиб ўтган аукцион савдо натижаларига кўра, 18.102.845 сўмга сотилиб, ўз эгасига топширилди.

Айтиш керакки, кейинги вақтларда тадбирколаримизнинг эмин-эркин фаолият олиб бориши учун кўплаб имкониятлар яратилмоқда,
Бу борада, Мажбурий ижро бюроси ҳузуридаги “Электрон онлайн-аукцион савдоларни ташкил этиш маркази” ДУК ҳам тадбиркорларимиз учун жуда қулай имконият бўлмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар