«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 05:50
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Қозоғистон «Марказий Осиё шенгени» масаласи бўйича ечим топишга яқин турибди

18 сен, 20:43 4 230 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Қозоғистон «Марказий Осиё шенгени» масаласи бўйича ечим топишга яқин турибди Қозоғистон маданият ва спорт вазири Аристанбек Муҳаммадўғли Марказий Осиё «шенгени»ни яратиш истиқболлари ҳақида сўзлаб берди, деб хабар қилмоқда «Kun.uz».

Вазирнинг хабар беришича, бугунги кунда мамлакат транспорт алоқаларини яхшилаш, виза режимини соддалаштириш каби қатор муҳим масалаларни ҳал қилиши керак.

«Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида визаларни ўзаро тан олиш масаласига ечим топиш қарори охирига етиб қолди. Минтақадаги қўшниларимиз - Қирғизистон ва Тожикистон бу масалага қизиқиш билдирмоқда. Биз умумий тил топишга муваффақ бўлсак, унда истиқболда ўзига хос Марказий Осиё «шенгени»га эга бўламиз, бу сайёҳларнинг қўшимча оқимини таъминлаб беради», - деди Муҳаммадўғли Ипак йўли иштирокчи давлатлари халқаро форумида чиқиш қилиб.

Амалдорнинг таъкидлашича, Қозоғистон Ўзбекистон билан трансчегаравий барқарор турмаҳсулотларни ишлаб чиқишдан манфаатдор. Унинг сўзларига кўра, давлатларнинг ҳудудлари ресурсларнинг мавжудлиги жиҳатидан муваффақиятли тарзда бир-бирини тўлдиради.

«Ўзбекистон фуқаролари орасида Туркистон жуда машҳур. Бухоро, Хива ва Самарқанд эса туризм дурдоналари саналади», - дея қўшимча қилиб ўтди вазир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 213
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 1
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 111
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 101
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 69
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 59
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 40
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 35
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 41
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 40
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 186
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 301
  • Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиётидаги гендер тенглик 700 минг одамни камбағалликдан олиб чиқиши мумкин 28 мар, 21:02 26
  • Бўлимлар