«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 14:32
ЎЗO‘Z

Бахмал ва Зомин экологик туризм марказига айланади

04 сен, 11:24 9 417 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Бахмал ва Зомин экологик туризм марказига айланади Жиззахда бўлиб ўтган Халқаро сармоявий форумда вилоятнинг туристик потенциалини оширишга алоҳида эътибор қаратилди, деб хабар қилмоқда Sputnik нашри.

Хусусан, Жиззах вилоятининг Зомин ва Бахмал туманларининг экотуристик салоҳияти тўлалигича намойиш этилди. Хорижий меҳмонлар Шер булоқ ва Бобо-ёнғоқ каби маҳаллий диққатга сазовор жойларни томоша қилишди.

Шунингдек, маҳаллий ҳокимият ва Туризмни ривожлантириш қўмитаси томонидан тайёрланган лойиҳалар ҳам намойиш этилди. Тақдим этилган лойиҳалар ҳудудда туризмни уч асосий йўналишда ривожлантиришни назарда тутган: экологик туризм, агротуризм ва этник туризм.

Бахмал ва Зомин туманлари ҳудудларида ушбу лойиҳаларни амалга оширишда керак бўладиган инфратузилмаларни барпо этиш учун ер майдонлари ажратишга қарор қилинди.

Масалан, 2 минг гектар ер майдони экотуризмни ривожлантириш учун ажратилади. Лойиҳа доирасида ушбу ҳудудда экологик сўқмоқлар ташкил қилиш, от, эшак ва квадроциклда сайр қилиш, фуникулерлар қуриш, тоғ чанғиси мажмуаси, ресторан ҳамда ахборот маркази, музей ва маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотлари сотиш дўконлари барпо этиш режалаштирилган.

5 минг гектар ер агротуризм учун ажратилади. Ушбу майдонда дам олиш уйлари, спорт мажмуалари, камёб ҳайвонот ва ўсимлик турларини сақлаш учун питомниклар қурилади. Шунингдек, молхоналар ҳамда асал етиштириш хўжаликлари ташкил этилади. Бу ерда сайёҳлар туяларда сайр қилиш, кўпкари ўйинини томоша қилиш, мева териш, ўт ўриш каби қишлоқ хўжалик ишларида иштирок этишлари мумкин бўлади.

Этно туристик ҳудудни ривожлантириш учун замонавий меҳмонхоналар, болалар дам олиш масканлари, кемпинглар, ҳаво шарларида учиш марказлари қурилади. Ушбу йўналишда келган сайёҳлар қишлоқ жойларни, тархий ва маданий ёдгорликларни, табиат ёдгорликларини, археологик объектларни, миллий урф-одатларни томоша қилиш имконига эга бўлишади. Шунингдек, сайёҳлар миллий ҳунармандчилик ва миллий таомлар сирларини ўрганиш имконига эга бўладилар.

Жиззах вилоятининг туристик салоҳиятини ривожлантириш маҳаллий, ҳудудий ва халқаро туризмни ривожлантиришга қаратилган.

“Бу Ўрта Осиёда АҚШнинг “Йеллоустон” ва “Гранд-Каньон” миллий парклари намунасида қурилган ягона лойиҳа бўлади”, - деди Улуғбек Қосимхўжаев, Давлат Туризмни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари.

“Йеллоустон” миллий боғига йилига 20 миллион сайёҳ ташриф буюради. Зоминга бўлса бугунги кунда 50-100 минг киши ташриф буюради. Шунинг учун ҳам биз Жиззах вилояти ҳокимияти билан Бахмал ва Зомин туманлари туристик кластерини ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқдик – деб сўзини давом эттирди Туризм қўзмитаси вакили.

Ушбу лойиҳалардан асосий 2та мақсад кўзланган: ҳудуд экотуристик ҳолатини керакли даражада сақлаб қолиш ҳамда ва аҳолини барқарор даромад билан таъминлашдир.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 170
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди 26 апр, 13:48 1
  • Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди 26 апр, 13:25 1
  • Тошкент шаҳрида қайси вилоят ҳайдовчилари кўпроқ таксичилик қилмоқда? 26 апр, 13:03 6
  • Исталган қонни биринчи гуруҳ қонига айлантириш йўли топилди 26 апр, 12:40 21
  • Урушдан қайтган Россия ҳарбий хизматчилари 100 дан зиёд қотилликка қўл урган 26 апр, 12:17 63
  • Ўзбекистон АҚШнинг “кузатувдаги давлатлар рўйхати”дан чиқарилди 26 апр, 10:49 74
  • Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди 26 апр, 10:10 215
  • АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди 26 апр, 09:51 74
  • Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди 26 апр, 08:33 41
  • Фаоллар Тошкентда яна иккита боғ инвесторга берилганидан норози бўлишмоқда 26 апр, 08:03 90
  • “Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади 26 апр, 07:35 100
  • Бухорода 4 дона қадимий тангани хорижга олиб чиқмоқчи бўлганлар аниқланди 26 апр, 07:11 47
  • Бўлимлар