«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:15
ЎЗO‘Z

Сиртқи таълим шаклига тест синовлари бошқа санага кўчирилди

10 авг, 08:27 7 981 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Сиртқи таълим шаклига тест синовлари бошқа санага кўчирилди Ўзбекистон Республикаси президентининг “2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида” 2018 йил 4 июндаги ПҚ-3769-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг қарори билан 2018/2019 ўқув йили учун республика олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига қабул квотаси 14 050 та қилиб белгиланган. Абитуриентлар томонидан 135 280 та аризалар топширилган.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг хабар беришича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг 2018 йил 30 июлдаги 4-сон баёни билан олий таълим муассасаларининг сиртқи таълим шаклига тест синовлари 2018 йил 20 августдан бошлаб ўтказилиши белгиланган эди.

Тест синовлари Қурбон Ҳайитига тўғри келиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш мақсадида тест синовлари 2018 йил 17-20 август кунларига кўчирилди.

Тест синовларини адолатли ва шаффоф ўтказиш мақсадида кундузги таълим шакли ўтаётган республикадаги кузатув камералари, шахсни идентификациялаш қурилмалари билан жиҳозланган 57та катта сиғимли биноларда ўтказилади.

Тест синовлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 17-18 август кунлари шу кунларда тест синови ўтказилаётган биноларда, Тошкент шаҳрида 17-20 август кунлари ўтказилади. Бинолар манзилларини Давлат тест марказининг www.dtm.uz сайти орқали билиб олиш мумкин.

Эслатма: Гулистон давлат университети, Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институти, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва Тошкент давлат аграр университетининг сиртқи таълим шаклига ҳужжат топширган абитуриентлар учун тест синовлари Тошкент шаҳридаги биноларда бўлиб ўтади.

Тест синовлари натижалари тест ўтган куннинг эртасига Давлат тест марказининг www.dtm.uz сайти орқали эълон қилинади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар