«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 06:54
ЎЗO‘Z

Қачон банклардан АҚШ долларини эркин сотиб оламиз?

03 авг, 06:00 4 693 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Қачон банклардан АҚШ долларини эркин сотиб оламиз? Ўзбекистон Республикаси Марказий банки департаменти директори Бобур Абубакиров Олий Мажлис Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида ушбу масалага ҳам ойдинлик киритди.

“Аввало, бир нарсани инобатга олишимиз керак, банклар ҳам хўжалик юритувчи субъект, унинг ўз белгиланган иш вақти бор, ўша вақт ичида фаолият юритади. Шунга қарамай, республикамизда 1000 га яқин валюта айирбошлаш шохобчалари мавжуд бўлса, шундан қарийб 300 га яқини эрталаб соат 8:00 дан 22:00 гача ишламоқда.

Шунингдек, халқаро аэропортларда, меҳмонхоналарда, айрим савдо марказларида карталардан валютани нақдлаштириб олиш бўйича банкоматлар ишлаб турибди. Келгусида валютани банк ходимлари иштирокисиз ҳам алмаштириш имконини берувчи автоматлаштирилган тизим ишга туширилади.

Албатта, тижорат банкларидан хорижий валюта, яъни АҚШ долларини эркин сотиб олишни йўлга қўйиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Ҳозир аниқ бир вақтини айтолмайман. Лекин ишлар бошлаб юборилган, бу аҳолини кўп куттирмайди. Тез кунларда бу бўйича қарор қабул қилинади.

Нақд хорижий валютани бозор курсида банклардан сотиб олиш йўлга қўйилганидан кейин 2,5 млрд. долларга яқин валюта маблағлари жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган. Демоқчиманки, хорижий валютага бўлган талаб олдингидай эмас”, деган Абубакиров.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 214
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 0
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 94
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 306
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 262
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 130
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 107
  • Мижозларни 1,8 млрд долларга алдаган криптовалюта биржаси асосчиси 25 йилга қамалди 28 мар, 23:04 61
  • Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди 28 мар, 22:56 50
  • Суперлига. “Динамо” “Металлург” устидан иродали ғалабага эришди 28 мар, 22:51 57
  • Нима учун олимлар аёлларга вақти-вақти билан йиғлаб туришни тавсия қилади? 28 мар, 22:22 60
  • Кирилл Буданов: “Россия ўз ҳудудида теракт тайёрланаётганини камида бир ой олдин билган” 28 мар, 21:56 234
  • Якуни мавҳум бўлиб бораётган Украина уруши: тарихий башорат ва ечимлар 28 мар, 21:29 374
  • Бўлимлар