«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 18 2019, 02:34
ЎЗO‘Z

Депутатлар икки муҳим қонун ҳужжатини кўриб чиқди

15 июл, 09:02 3 101 Ўзбекистон
Депутатлар икки муҳим қонун ҳужжатини кўриб чиқди
Фото: «Xabar.uz»
Депутатлар Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 14 июль куни бўлиб ўтган навбатдаги мажлисида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг турли жабҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси матбуот хизмати хабар берди.

Депутатлар ўз ишларини янги таҳрирдаги «Давлат божхона хизмати тўғрисида»ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқишдан бошладилар. Таъкидланганидек, мамлакат иқтисодиётининг барча соҳа ва тармоқларида бўлгани каби божхонага оид қонун ҳужжатларини янада либераллаштириш, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида божхона расмийлаштирувларини соддалаштириш, ташқи иқтисодий фаолиятни юритиш борасида сўнгги йилларда муҳим таркибий ўзгаришлар қилинмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан божхона органлари ўз хизмат вазифаларини бажариш чоғида қонунийлик, очиқлик, шаффофлик ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлашга қатъий риоя қилиш ишига доир нормалар белгилаб қўйилмоқда.

Шундан сўнг Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси аъзоларидан иборат бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилиб, муҳокамага киритилган «Қайта тикланувчи энергия манбалари тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирларини ҳуқуқий тартибга солиш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш соҳасида давлат бошқарувининг ҳуқуқий асосларини белгилаш назарда тутилган.

Депутатларнинг фикр-мулоҳазаларига кўра, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ҳаракатлар стратегиясида белгиланганидек 2017-2021 йилларда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, қайта тикланувчи энергетикани янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш имконини беради.

Сиёсий партиялар фракцияларининг қизғин баҳс-мунозаларидан сўнг ҳар икки қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди ва масъул қўмиталарга муҳокамалар чоғида билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифларни инобатга олган ҳолда, иккинчи ўқишга тайёрлаш вазифаси юклатилди.

Мажлисда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилди.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Тўртта қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда 11 апр, 17:57
  • Қонунчилик палатасида алимент тўловига алоқадор қонун лойиҳаси кўриб чиқилди 22 сен, 19:14
  • Ўзбекистонда «Судьялар олий кенгаши тўғрисида» қонун қабул қилинди 17 мар, 21:48
  • Ўзбекистонда Европа мамлакатлари тажрибаси ўрганилган ҳолда янги қонун қабул қилинди 25 фев, 09:00
  • «Коррупцияга қарши қонун» нима бўлди? 27 ноя, 09:06
  • Сўнгги янгиликлар
  • Хива турк дунёсининг маданий пойтахти бўлиши кутилмоқда 18 сен, 00:13 138
  • Баҳодир Жалолов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:58 162
  • Дилшодбек Рўзметов ҳам чорак финалга чиқди 17 сен, 23:42 120
  • Автомобилларга уч фоизлик йиғимни харидор эмас, ишлаб чиқарувчи тўлайди 17 сен, 23:26 229
  • Россияда ўзбекларнинг полицияга ҳужум қилгани тасдиқланди 17 сен, 23:00 370
  • Қора туйнуклар орқали замонлар оша саёҳат қилиш мумкин дейишмоқда 17 сен, 22:34 491
  • Ўзбекистоннинг яна икки вакили жаҳон чемпионатида чорак финалга чиқди 17 сен, 22:11 246
  • Хайрулла Ҳамидов шеъри: Бадниятлар 17 сен, 22:00 517
  • iPhone ХR ва XS’да бир вақтда бир неча камерадан фойдаланиш имконияти пайдо бўлади 17 сен, 21:35 177
  • Юнон-рум курашчиларимиз умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди 17 сен, 21:10 246
  • Бўлимлар