«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2024, 10:31
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд ўрнатишди (видео)

04 июл, 07:23 4 935 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ҳарбийлари халқаро мусобақада рекорд ўрнатишди (видео) МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасида ҳарбий-амалий спортнинг "Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси" тури бўйича Минск шаҳрида ўтказилган ҳалқаро мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари мезбонлардан кейин иккинчи ўринни эгаллашди.

Нуфузли мусобақада Беларусь (иккита жамоа), Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон республикалари, Россия Федерацияси каби МДҲга аъзо давлатлардан олтита жамоа иштирок этиб, 100 ва 3000 метрга югуриш, граната улоқтириш, турникда тортилиш, тўсиқли йўлакларни 400 метрга югуриш билан биргаликда ўтиш каби ҳарбий комплекс машқларни якка ва жамоа таркибида бажарди.

Мусобақада подполковниклар Мансур Мамадаминов ва Баҳодир Тўхтаназаров бошчилигидаги Мудофаа вазирлиги жамоаси юқори жисмоний тайёргарликларини намойиш қилди.

Кичик сержант Исоқжон Рустамов ягона тўсиқли йўлакларни 400 метрга югуриш билан ўтишда 2 дақиқаю 13 сония натижа қайд этиб, нуфузли мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди ва ҳарбий кийимда мусобоқа рекордини ўрнатди (илгари мусобақа иштирокчилари спорт кийимида қатнашган эди).

Ушбу мусобақада 4 нафар ҳарбий хизматчи лейтенантлар Шохруҳ Низомов, Фахриддин Мамаризаев, кичик сержант Исоқжон Рустамов ҳамда Умид Аҳмаджонов “Ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича спорт устаси” ва Аббос Исхақов "Ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича спорт усталигига номзод" талабларини бажарди.

Учинчи ўрин Қозоғистон вакилларига насиб этди. Ғолиб ва совриндор жамоалар кубок, медаль ва дипломлар билан тақдирланди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ҳарбийлари ушбу халқаро мусобақаларда биринчи маротаба иштирок этмоқда. Жумладан, шу йилнинг 16-20 апрель кунлари Россия Федерациясида бўлиб ўтган ҳарбий-амалий спорт турининг "Командирлик стартлари" йўналиши бўйича ўзбекистонлик ҳарбийлар муносиб иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллаган эди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 142
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 147
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 298
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 50
  • Ўзбекистонда 10 апрель куни ҳарорат 30 даражагача кўтарилади 09 апр, 12:13 63
  • Президент бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади 08 апр, 22:37 138
  • Сўнгги янгиликлар
  • Байден ва рафиқасининг умумий даромади эълон қилинди 16 апр, 09:43 15
  • Украина кучлари Қримдаги Россия қўмондонлик пунктига зарба берди 16 апр, 09:41 25
  • АҚШ Киевнинг дронларни йўқ қилишда ёрдам бериш ҳақидаги илтимосига жавоб қайтарди 16 апр, 09:38 43
  • Нетаняҳу Эронга жавоб учун нишонлар рўйхатини тайёрлашни буюрди 16 апр, 08:18 75
  • Ўзбекистонда хусусий мулк ва мулкдорлар ҳуқуқлари ҳимояси кучайтирилади 16 апр, 08:14 24
  • Украина 100 км дан ортиқ парвоз масофасига эга камикадзе дронини яратди 16 апр, 06:47 72
  • Зеленский Ғарбдан Украинани худди Исроилдек ҳимоя қилишни сўради 16 апр, 00:23 254
  • Британия бош вазири: “G7 мамлакатлари Эронга қарши чора кўриш масаласини муҳокама қиляпти” 15 апр, 23:59 123
  • Оренбургдаги сув тошқинлари оқибатида 18,5 мингга яқин турар жой биносини сув босди 15 апр, 23:13 159
  • Дудуқланган болани қўрқитиш усулида даволашга уринган аёл ўқув маркази очгани ҳақида видео тарқалди 15 апр, 22:50 208
  • Кино соҳасида ҳам муваффақиятга эришган жаҳонга машҳур хонандалар 15 апр, 22:22 115
  • Шавкат Мирзиёев бир қатор давлатларнинг ТИВ раҳбарларини қабул қилди 15 апр, 22:00 89
  • Бўлимлар