«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 13:13
ЎЗO‘Z

Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни Рамазон ҳайити муносабати билан табриклади

13 июн, 22:02 4 449 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Дональд Трамп Шавкат Мирзиёевни Рамазон ҳайити муносабати билан табриклади Рамазон ҳайити муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев номига хорижий мамлакатлар давлат ва ҳукумат раҳбарларидан табрик мактублари келмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жумладан, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг қутловида бундай дейилган:

Муҳтарам Президент Жаноби Олийлари!
Америка халқи номидан Мелания ва мен Сизга ва Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити муносабати билан самимий табрикларимизни йўллаймиз.

Рамазон ойининг якунланишини нишонлар эканмиз, адолат ва раҳм-шафқатга асосланган Ислом динининг қўшниларга ёрдам бериш ва турли эътиқоддаги инсонлар билан ризқини баҳам кўришдек муқаддас анъанасини янада теран англаймиз. Ийд ал-Фитр бир-бирини қўллаб-қувватлаш ва барчанинг ўз салоҳиятини тўлалигича юзага чиқариш имконини берадиган жамият барпо этиш масъулиятини ёдга солади.

Америка Қўшма Штатлари кўплаб дин вакиллари, шу жумладан, мамлакатимизга муҳим ҳисса қўшган ва қуролли кучларимизда муносиб хизмат қилган америкалик мусулмонларнинг ҳам юртидир.

Мен дунёдаги барча мусулмонларга ўзимнинг энг самимий табрикларимни йўллайман. Ушбу байрам кунларида ва келгуси йилда уларга сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тилайман. Рамазон ҳайити муборак!

Шунингдек, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган:

Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев;

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов;

Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев;

Икки муқаддас масжид ходими, Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд;

Саудия Арабистони Подшоҳлиги валиаҳди, Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари, мудофаа вазири Муҳаммад бин Салмон бин Абдулазиз ас-Сауд;

Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла Иккинчи бин ал-Ҳусайн;

Фаластин Давлати Президенти, Фаластин озодлик ташкилоти Ижроия қўмитаси раиси Маҳмуд Аббос;

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Юсуф Ал-Усаймин.

Қутловлар келиши давом этмоқда.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 254
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ? 24 апр, 12:45 0
  • Бухорода эр рашк туфайли даҳшатли жиноятга қўл урди 24 апр, 12:23 1
  • Тошкентда қалбаки 70 минг долларнинг муомалага киритилишига чек қўйилди 24 апр, 12:00 1
  • CNN: АҚШнинг Украинага янги ҳарбий ёрдами Европадаги омборларда турибди 24 апр, 11:33 2
  • Латвия Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш бўйича грант лойиҳасини бошлайди 24 апр, 11:11 1
  • Эрдўғон Исроил бош вазири Нетаняхуни Гитлерга қиёслади 24 апр, 10:46 20
  • Дэвид Кэмерон Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди 24 апр, 10:23 61
  • Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди 24 апр, 10:02 33
  • Осиё кубоги U23. Ўзбекистон чоракфиналга гуруҳ пешқадами сифатида йўл олди 24 апр, 09:37 55
  • Эшкак эшувчилар Париж Олимпиадасига 5 та лицензия қўлга киритишди 24 апр, 09:09 23
  • Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким? 24 апр, 08:40 275
  • Огоҳлантиришнинг янги рангли шкаласи тақдим этилди 24 апр, 08:13 24
  • Бўлимлар