«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2019, 12:15
ЎЗO‘Z

Автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги мурожаат Олий Мажлис муҳокамасига ўтди

24 май, 09:30 3 810 Ўзбекистон
Автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги мурожаат Олий Мажлис муҳокамасига ўтди
Фото: Sputnik
Ўзбекистонда автомобиллар ойнасини қорайтиришга рухсат бериш ҳақидаги оммавий мурожаат «Менинг фикрим» порталида 10 мингдан зиёд овоз тўплаб, Олий Мажлис муҳокамасига ўтди. Бу ҳақда Sputnik хабар бермоқда.

Бу портал тарихида парламент муҳокамасига ўтиш учун етарли овоз тўплаган биринчи мурожаат бўлди. Шундан кўриниб турибдики, ушбу мавзу жуда долзарб, тонировка қилишни истайдиганлар сони жуда кўп.

Хўш, тонировка ўзи нима учун керак?

Биринчи ва энг асосий сабаб — автомобиль салонини қуёш нурлари таъсиридан ва қизиб кетишидан ҳимоя қилиш.

Турли мамлакатларда ўтказилган тажрибаларга кўра, қуёшда қолдирилган автомобилнинг олд панели 70 даражагача қизиб кетиши, салон ҳарорати эса 55 даражагача қизиши мумкин экан. Тонировка қилинган автомобилларда салон қизиши 5-10 фоиз камроқ бўлар экан.

Тажрибаларда қуёш нури асосан олд ойна орқали кириб келиши аниқланган. Бироқ дунёнинг аксарият мамлакатларида олд ойнани тонировка қилиш та’қиқланган. Бундай ҳолда мутахассислар парковка вақтида махсус кумушранг парда билан тўсиб қўйишни маслаҳат беришмоқда.

Тонировканинг зарари борми?

Қуёшдан ҳимоя қилувчи плёнка нур ўтказиш қобилиятини ҳам пасайтиради. Айниқса ёмғир ёки қор ёғаётган, ҳаво булут бўлган вақтларда қорайтирилган ойна орқали атрофни кўриш бир неча баравар ёмонлашади. Бунинг оқибатида хавфсизлик пасаяди. Айнан шу сабабдан шимолий давлатларда олд ойнани тонировка қилиш та’қиқланган.

Иккинчидан, тонировка қилинган автомобиль унинг ёни ва орқасидан ҳаракатланаётган бошқа автомобиллар учун нариги тарафда нима бўлаётгани кўринмайдиган «қора девор»га айланиб қолади. Баъзи ҳолларда бу хавфли бўлиши мумкин. Масалан, тонировка қилинган автомобиль олдидан ўтаётган пиёдани унинг ёнидан ҳаракатланаётган автомобиль ҳайдовчиси энг сўнгги дамга қадар кўрмай қолиши мумкин.

Дунё мамлакатларида қандай тонировкага рухсат берилган?

Россия ва Европа:

Олд ойна — 75, олдинги ён ойналар – 70 фоиз нур ўтказиши керак. Орқа ойна ва орқа ён ойналар — чекланмаган. Фақат стоп-сигнал орқа ойна ичига ўрнатилган бўлса уни ёпиш мумкин эмас.

Францияда:

Олд ойна тепасига фақат эни 10 сантиметр бўлган қорайтирилган плёнка ёпиштириш мумкин. Ён ва орқа ойналарга Францияда сертификациядан ўтган қорайтирувчи плёнкалар ёпиштириш мумкин.

АҚШда:

Алабамада — ён ва орқа ойналар 32 фоиз нур ўтказса кифоя;

Аляскада — олдинги ойналарни қорайтириш та’қиқланган, орқа ойналар 37 фоиз нур ўтказиши керак;

Калифорнияда — олд ойнанинг юқори қисмида 10 сантиметр қорайтириш мумкин. Олдинги ён ойналар 70 фоиз нур ўтказиши керак. Орқа ойналар исталганча қорайтирилиши мумкин;

Флоридада — олдинги ён ойналар 28, орқа ойналар фоиз нур ўтказса кифоя.

Шу ўринда айтиш жоизки, тонировка қилинган ойна орқали кўриш асосан қорайтирувчи плёнканинг сифатига боғлиқ бўлади. Бу борада етакчи ва тажрибали компаниялар маҳсулотидан фойдаланган афзал.

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Диққат! Ўзбекистонда БЎРОН ОГОҲЛАНТИРУВИ эълон қилинди 24 янв, 22:30
  • Энди Олий мажлисга шикоят билан мурожаат этиш, ташриф буюриш ҳам мумкин 10 фев, 09:03
  • Бухорода янги сенатор сайланди 06 фев, 11:39
  • Олий Мажлис Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни чақирилади 12 дек, 14:02
  • Тошкентда 11 июль куни ҳаво ҳарорати +41 даражагача кўтарилади 11 июл, 00:37
  • Сўнгги янгиликлар
  • Сенат ялпи мажлисида қандай масалалар кўрилмоқда? 23 авг, 11:57 5
  • Италиядаги пляждан 40 кг қумни олиб кетишга уринган туристлар қўлга олинди 23 авг, 11:56 15
  • Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво кутиляпти? 23 авг, 11:33 81
  • Сенат янги қонунни маъқуллади 23 авг, 11:10 202
  • Купер ЖЧ-2022 йўлидаги илк ўйин олдидан йиғинга чақирган футболчилар рўйхати 23 авг, 10:43 127
  • Қорасувдаги мусобақада нималар бўлганди? (видео) 23 авг, 10:14 610
  • Қодиров: «Бугун одамлар итлардан, эртага эса қари ота-онаси ва «кераксиз» фарзандидан воз кечади» 23 авг, 09:50 528
  • Интернетда Ортиқхўжаев мурожаатчиларга қўполлик қилгани ҳақидаги аудиолар тарқалди 23 авг, 09:27 422
  • Apple компанияси 3 та янги iPhone смартфонлари ишлаб чиқаради 23 авг, 08:58 174
  • Борис Жонсон Макрон олдида оёғини стол устига қўйиб олди (видео) 23 авг, 08:30 607
  • Бўлимлар