«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 05:40
ЎЗO‘Z

Депутатлар аҳолининг ҳаёт даражасини яхшилашга тааллуқли қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар

11 мая, 15:52 4 752 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Депутатлар аҳолининг ҳаёт даражасини яхшилашга тааллуқли қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар 2018 йил 10 май куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасида депутатлар аввал сиёсий партиялар фракцияларининг, Ўзбекистон Экологик ҳаракати депутатлар гуруҳининг, қўмиталар ва улар ҳузурида фаолият кўрсатаётган эксперт гуруҳларининг мажлисларида муҳокама қилинган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар. Бу ҳақда “Жаҳон” АА хабар бермоқда.

Депутатлар даставвал Қонунчилик палатаси Кенгаши томонидан таклиф этилган мажлис кун тартибини муҳокама қилдилар. «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзолари масалалар етарлича қамраб олинмаганлиги сабабли ногиронлиги бўлган шахсларнинг инженерлик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма объектларига тўсқинликсиз киришини таъминлашга доир талабларни бажаришдан бўйин товлаганлик, шунингдек, уларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш таклифини билдирдилар. Масъул қўмитага ушбу қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг мажлисига такроран киритиш учун қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти билан бирга такомиллаштириш топширилди.

Сўнгра депутатлар ўз ишини жорий йилнинг февраль ойи бошида парламент қуйи палатаси мажлисида биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан маъқулланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда муҳокама қилишдан бошладилар.

Таъкидлаб ўтилганидек, Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги ваколатли вакили лавозимини жорий этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинган.

Қонуннинг қабул қилиниши Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари билан ҳамкорлигининг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштиришга, унинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги ҳамда ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишдаги иштироки самарадорлигини оширишга имкон бериши қайд этиб ўтилди.

Шундан сўнг фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг экин майдонларидан самарали фойдаланиш борасидаги шахсий манфаатдорлиги ва масъулияти оширилишини, жамоатчилик назоратининг таъсирчан тизими қонунчилик асосида белгиланишини таъминлашга қаратилган бир қатор қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси депутатлар томонидан иккинчи ўқишда муҳокама қилинди.

Ушбу қонун лойиҳасини муҳокама қилиш чоғида депутатлар фермер хўжалиги юритиш учун ер участкалари ажратиш бўйича танлов ўтказиш чоғида ёш фуқароларга тақдим этиладиган имтиёзлар ҳажмининг кенгайтирилишига, қишлоқда ёшларни иш ўринлари билан таъминлашнинг ва ёшларга доир давлат сиёсатини амалга оширишга оид ҳуқуқий асосларнинг қонун ҳужжатларида аниқ ифодаланишига алоҳида эътибор қаратдилар.

Шунингдек, ташаббускорлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари бўлган, «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни нормаларини такомиллаштиришни назарда тутувчи лойиҳа иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинганидан сўнг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси томонидан жойларда ушбу соҳа мутахассислари, олимлари иштирокида бир қатор семинарлар ташкил этилди. Қонун лойиҳасини такомиллаштиришга доир ўтказилган таҳлил натижалари бирлаштирилди, шунингдек, ушбу соҳа эксперт-мутахассисларининг фикр-мулоҳазалари ҳисобга олинди.

Ушбу лойиҳа, маърузачи айтганидек, «Автомобиль йўллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларининг Жиззах вилоятидаги ижросини назорат-таҳлил фаолияти тартибида ўрганиш асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосарига «Республикада ички автомобиль йўлларини таъмирлаш ва сақлаш ҳолати ҳамда истиқболлари тўғрисида»ги масала юзасидан юборилган парламент сўрови якунларига кўра ишлаб чиқилди.

Депутатлар фикрига кўра, қонуннинг қабул қилиниши иқтисодиётни янада ривожлантириш, шаҳар ва қишлоқлар йўл-транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, аҳолининг фаровон ҳаётини ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш имконини беради.

Мажлисда «Экстремизмга қарши курашиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида миграция жараёнларининг кучайишига олиб келаётган, бу эса, ўз навбатида, терроризм, экстремизмнинг тарқалишига ва уларнинг дунё миқёсидаги муаммога айланишига хизмат қиладиган, жаҳоннинг айрим минтақаларидаги беқарор вазият қайд этиб ўтилган эди.

Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг Экстремизмга қарши курашиш Конвенциясини бундан буён ҳам амалга ошириш тўғрисидаги фармойиши ижросини таъминлаш, шунингдек, ушбу Конвенция нормаларини имплементация қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши шахс, жамият ва давлат хавфсизлигини таъминлашга, конституциявий тузумни ва давлатнинг ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишга, фуқаролар тинчлигини, миллатлараро ва конфессиялараро тотувликни сақлашга, экстремизм соҳасидаги ҳуқуқбузарликларнинг ўз вақтида олдини олиш, аниқлаш ва уларга барҳам бериш, салбий оқибатларини бартараф этишга, шунингдек, жавобгарликнинг муқаррарлиги принципини таъминлашга имкон бериши мажлисда алоҳида таъкидланди.

Биринчи ўқишда кўриб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 565-моддасига қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси сиёсий партиялар фракцияларининг қизғин баҳс-мунозаралари объектига айланди.

Таъкидланганидек, туризм индустриясини жадал ривожлантириш, иқтисодиётда унинг роли ва улушини ошириш, туристик хизматларни диверсификация қилиш ва сифатини яхшилаш, туризм инфратузилмасини кенгайтириш мамлакатимизни ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг муҳим вазифалари сифатида белгиланган.

Лойиҳа билан жисмоний шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини унинг нотариал тасдиқловисиз бир ой муддатга ҳуқуқий жиҳатдан расмийлаштириш масалаларини соддалаштиришни назарда тутувчи қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Ҳозирги пайтда миллий қонунчилигимиз автомототранспорт воситаларини ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлашни талаб этади.

Сиёсий партиялар фракциялари, айниқса, «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзолари мамлакатимизда туризмни ривожлантириш бўйича Президент томонидан белгиланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда мазкур қонун лойиҳаси нормаларини такомиллаштириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Мажлисда парламент Қонунчилик палатасининг ваколатларига тааллуқли бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 218
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар