«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 22:20
ЎЗO‘Z

Британия эксперти: «Ўзбекистон фаоллигидан Марказий Осиё ютади»

02 апр, 21:20 4 167 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Британия эксперти: «Ўзбекистон фаоллигидан Марказий Осиё ютади» Сент-Эндрюс университети (Буюк Британия) катта илмий ходими Маттео Фумагалли жорий йил 26–27-март кунлари мамлакатимиз пойтахтида бўлиб ўтган «Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик» мавзусида Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференциясини минтақада ўзаро алоқаларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида ташланган муҳим қадам, дея баҳолади. Бу ҳақда «Жаҳон» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Шотландия олий ўқув юртининг вакили мазкур халқаро конференцияни шарҳлар экан, Афғонистон бўйича ўтказилган ушбу тадбир Ўзбекистоннинг минтақавий ва халқаро ролини ошириш, Марказий ва Жанубий Осиёдаги хавфсизликка ўз ҳиссасини қўшиш асносида яқин қўшнилар билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш юзасидан Ўзбекистон ҳозирги раҳбариятининг интилишларини намоён этишини алоҳида таъкидлади.

Тинч ва осойишта Афғонистон стратегик ва иқтисодий нуқтаи назардан Ўзбекистоннинг ўрни янада аҳамиятли бўлишига хизмат қилади, — деди у. — Тошкентнинг барқарорлик, хавфсизлик ва изчил ривожланишни қўллаб-қувватлаш бўйича фаол ва ташаббускор сиёсат юритаётгани бутун минтақа фаровонлигига хизмат қилади. Дарҳақиқат, тинчлик йўлидаги бундай саъй-ҳаракатлар давлатлараро ва трансчегара савдо-сотиқ, транспорт, энергетика ва сув инфратузилмаларини ривожлантириш нуқтаи назаридан узоқ куттирмасдан ўзининг ижобий самараларини беради.

Британиялик экспертнинг фикр билдиришича, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун лозим даражада вақт ва ва саъй-ҳаракатлар керак бўлади. Бу айниқса, Афғонистонга тегишлидир. Чунки бир-бирига қарши курашаётган томонлар ўртасида ярашувга эришиш юзасидан илгари ҳам уринишлар бўлган, бироқ улар ҳали ўз натижаларини бергани йўқ. Афғонистонда тинчлик ўрнатиш нуқтаи назаридан Ўзбекистон кўзлаган мақсадга эришиш учун вақт, доимий эътибор ва энг муҳими, моддий ҳамда инсоний ресурслар талаб этилади.

— Умуман олганда, Тошкент конференцияси янги ташқи сиёсатнинг Ўзбекистон, унинг халқи ва қўшни мамлакатлар учун улкан имкониятлар очиб бераётганини намоён этди, — деди британиялик олим. — Минтақада яхши қўшничилик муносабатлари фаоллашгани туфайли катта ғайрат ва иштиёқ кузатилмоқда.

Ўзини минтақадаги ўзаро ҳамкорликни ҳамда иқтисодий ва хавфсизлик билан боғлиқ кўпгина муаммолар ҳал қилиниши учун ютқизиқсиз қарорлар қидиришни таъминлаётган муҳим минтақавий марказ сифатида намоён этаётган Ўзбекистоннинг фаоллигидан Марказий Осиё ютади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 0
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 62
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 139
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси қандай кўринишга эга? 19 апр, 17:33 300
  • Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади 19 апр, 17:12 58
  • Бўлимлар