«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 09:39
ЎЗO‘Z

МХХ тарихда қолди. Давлат хавфсизлик хизмати ундан нимаси билан фарқ қилади? (видео)

14 мар, 23:15 12 316 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
МХХ тарихда қолди. Давлат хавфсизлик хизмати ундан нимаси билан фарқ қилади? (видео) Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 14 март куни «Ўзбекистон Республикасининг давлат хавфсизлиги тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чеккани ҳақида хабар берган эдик.

Унга кўра, 2018 йил 1 апрелдан Ўзбекистон Республикасининг ўта муҳим ва тоифаланган объектларида қўриқлашнинг техник воситаларини лойиҳалаш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича ишларни бажаришга рухсат бериш функцияси – Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига ўтказилади.

Режимли мудофаа объектларини лойиҳалаш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларни таъмирлаш учун лицензия талабгорларига рухсат этилганлиги ҳақида маълумотнома бериш эса Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига ўтказилади.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан «Ўзбекистон Республикасининг Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини мазкур Фармон қоидаларидан келиб чиққан ҳолда қайта ишлаш тавсия этилди.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Хизмат билан биргаликда бир ой муддатда 2018-2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий хизматчилари учун арзон уй-жойларни қуриш дастурини ишлаб чиқиб, тасдиқлайди.

Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг байроғи ва эмблемаси намуналари ҳам тасдиқланди. Байроқ ва эмблемадан фойдаланиш тартиби Хизмат раиси томонидан тасдиқланади.


Манба: Xabar.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 218
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзганинг фотосуратлари устига ҳақоратли сўзлар ёзиб, ижтимоий тармоқда тарқатган аёл ушланди 29 мар, 08:48 0
  • Шоҳжаҳон Эргашев панамалик боксчини биринчи раунддаёқ нокаутга учратди (видео) 29 мар, 08:35 0
  • Оқ уй Украинанинг «Крокус» терактига алоқадорлиги ҳақидаги баёнотларни «тарғибот» деб атади 29 мар, 08:08 1
  • Павел Дуров террор тарғиботчилари блокланаётганини эълон қилди 29 мар, 07:37 3
  • Қон босимини дориларсиз уй шароитида тушириш йўллари 29 мар, 07:07 26
  • Конго шарқидаги жанглар 6 миллионга яқин одамни уйларини ташлаб кетишга мажбур қилди 29 мар, 06:36 12
  • Никол Пашинян: “Арманистон қувғиндаги Тоғли Қорабоғ ҳукуматини тан олмайди” 29 мар, 06:00 57
  • Қўштепа канали қурилиши бутун Марказий Осиёга таҳдид солмоқда 29 мар, 05:00 228
  • «Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир киши ушланди 29 мар, 00:30 432
  • Нима учун «Крокус»да керакли паллада хавфсизлик кучлари йўқ эди? 29 мар, 00:11 358
  • Зеленский: “Агар снарядлар етарли бўлмаса, Украина Россия ҳужумини қайтара олмайди” 28 мар, 23:45 194
  • Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради 28 мар, 23:27 144
  • Бўлимлар