«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 04:15
ЎЗO‘Z

Тошкент халқаро аэропортида нон ичига тилла тангаларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс аниқланди

01 мар, 15:16 5 602 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Тошкент халқаро аэропортида нон ичига тилла тангаларни яшириб олиб ўтмоқчи бўлган шахс аниқланди «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропорти чегара-божхона пости ходимлари тилла тангаларни Ўзбекистондан олиб чиқишга бўлган уринишни бартараф этди, деб хабар берди Давлат божхона қўмитаси матбуот хизмати.

«Тошкент—Москва» рейси бўйича парвозга отланган фуқаро Н.Ф. божхонадан қизил йўлак орқали ўтаётиб, божхона ходимларининг оғзаки сўрови пайтида ҳам, йўловчи божхона декларациясида ҳам ёнида олиб чиқиш тақиқланган товарлар йўқлигини маълум қилган.

Аммо унга тегишли юкларнинг назорат-рентген аппаратидаги шубҳали тасвирлари буни тасдиқламаган. Шундан сўнг юклар холислар иштирокида очиб кўрилганда, ушбу шахс нонлар орасига бекитганча умумий оғирлиги 8,6 грамм бўлган 2 дона тилла тангаларни божхона назоратидан яширинча олиб чиқмоқчи бўлганлиги фош бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги қошидаги Бадиий экспертиза бошқармаси хулосасига кўра, ушбу тангалар XIX асрнинг охирларида Чор Россиясида зарб қилинган тангларнинг асли эмас, балки нусхаси бўлиб чиқди. Шунга қарамай, тангалар характеристикасида нумизматика предметлари бўлганлиги сабабли уларни олиб чиқишдан аввал бадиий экспертизага тақдим этиш лозим эди. Мазкур тангаларнинг тахминий баҳоси 3 миллион 220 минг сўмга баҳоланган.

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 218
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 52
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 146
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 149
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 52
  • Сўнгги янгиликлар
  • Геосиёсий зиддиятлар: Ўзбекистон позицияси қандай бўлиши керак? 19 апр, 00:12 94
  • Германияда икки нафар рус жосуси қўлга олинди 18 апр, 23:50 125
  • Россиянинг "қашшоқлашаётган" миллиардерлари 18 апр, 23:30 205
  • Шармандали мағлубиятдан кейин “Барса” ўйинчилари ўртасида зиддият келиб чиқди 18 апр, 23:12 260
  • Ўзбекистон ва Тожикистон раҳбарлари концерт томоша қилдилар 18 апр, 22:53 99
  • Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди 18 апр, 22:30 123
  • Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди 18 апр, 22:11 149
  • Сенсация! U23 Осиё Кубоги 2-турида Индонезия Австралияни мағлубиятга учратди 18 апр, 21:49 217
  • Марказий Осиё давлатлари 2024 йил ёзи учун Амударё ва Сирдарё сувини тақсимлаб олди 18 апр, 21:45 196
  • Оғабек Собиров, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмонова «Тожикистон халқ ҳофизи» бўлди 18 апр, 21:20 164
  • Қирғизистонда инсон аъзоларини сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ аниқланди 18 апр, 21:07 218
  • Шавкат Мирзиёев ва Эмомали Раҳмон баёнот билан чиқдилар 18 апр, 20:00 332
  • Бўлимлар