«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 27 2024, 02:55
ЎЗO‘Z

«Halal International Tourism» компаниясининг бош менежери Ўзбекистонда

27 фев, 08:06 3 798 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
«Halal International Tourism» компаниясининг бош менежери Ўзбекистонда Мусулмон оламида луқманинг ҳалол бўлишига алоҳида эътибор қаратилади. Бугунги кунда «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга Европа Иттифоқи, АҚШ, Буюк Британия, Австралия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Лотин Америкаси давлатлари, Янги Зеландия ва Таиланд каби мамлакатларда ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Дунё аҳолисининг тахминан 1,8 миллиарди, яъни ер аҳолисининг 24 фоизини мусулмонлар ташкил этади. Бу ҳам «Ҳалол» белгиси остида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларга талабнинг янада ошишини таъминламоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган «Мева-сабзавот маҳсулотлари, узум, полиз, дуккакли экинлар, шунингдек, қуритилган сабзавот ва меваларни маҳаллий экспорт қилувчиларни қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарори асосида «Ўзстандарт» агентлиги томонидан тадбиркорларга янада қулайлик яратиш мақсадида «Ҳалол» стандарти қабул қилиниши, юртимизга ушбу соҳа бўйича хорижий экспертларни ташриф буюришига, тадбиркорларимиз томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифати ва хавфсизлигини юқори стандарт талаблари асосида таъминлашга замин яратмоқда.

Жумладан, 26 февраль санасида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташаббуси билан Испаниядан «Halal International Tourism» компаниясининг бош менежери Томас Ҳерреро Ўзбекистонга ташриф буюрди ва Қўмита раҳбарияти билан учрашди. Учрашув доирасида «Ҳалол туризм» мавзусида Қўмита ходимлари ва унинг тизимидаги ташкилот вакиллари учун семинар-тренинг ўтказилди.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, Томас Ҳерреро «Halal International Tourism» компаниясининг бош менежери, IE Business School-Sovereign Wealth Lab, IADB маслаҳатчиси, “Fletcher” мактабидаги "SovereigNET" тадқиқот бўлими бошлиғи, Horwath HTL'нинг стратегик маслаҳат ва маданий разведка бўйича директори, Dinor Standardida Ispaniya ва Лотин Америкаси катта ҳуқуқшуноси, Carlos III de Madrid Universiteti Университети профессори ҳамда ҳалол саноати бўйича етакчи мутахассис ҳисобланади.

Манба: Kun.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • U-23 Осиё кубоги. Ироқ Вьетнамни мағлуб этиб ярим финалга йўл олди 27 апр, 01:17 9
  • Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади 27 апр, 00:26 8
  • Ҳусаин Норчаев: Бугун имкониятларимиздан фойдаланиб ғалаба қозондик 27 апр, 00:22 17
  • Песков: АҚШ Украинадаги можарода бевосита иштирок этмоқда 27 апр, 00:00 19
  • Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг нималар деди? 26 апр, 23:36 85
  • Исроил Мадримов ўз дивизионида енгилмас Кроуфордга “нон” бермоқчимас! 26 апр, 23:30 39
  • Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди 26 апр, 23:10 49
  • Хосе Венансио Лопес: "Ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам ажойиб ҳаракат қила олдик" 26 апр, 22:53 64
  • Тимур Иванов иши. Қўлга олинганлар ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 26 апр, 22:44 106
  • Қозоғистонлик амалдор жамоат муҳокамасига 100 та челак олиб келди 26 апр, 22:18 189
  • Татьяна Каримова ва Пётр Каримов ўртасидаги суд иши давом этмоқда 26 апр, 21:47 134
  • Футзал, Осиё кубоги. Эрон Ўзбекистонни мағлуб этиб, финалга йўл олди 26 апр, 21:39 70
  • Бўлимлар