«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 24 2024, 01:47
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда сайёҳларга қулай мобил алоқа хизмати таклиф этилади

22 фев, 07:20 4 471 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда сайёҳларга қулай мобил алоқа хизмати таклиф этилади Энди Ўзбекистонга ташриф буюрган сайёҳларга қимматбаҳо роуминг муқобили сифатида мобил сим-карталар таклиф этилади. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, аэропортлар, автовокзаллар ва таниқли тарихий масканларда туристик сим-карталарни сотувчи сервислар хизмат кўрсатади. Рўйхатдан ўтиш паспорт ёрдамида амалга оширилади. Бунга қўшимча равишда икки турдаги телефонлар ижараси ёки мобил роутер хизмати тақдим этилади, деб ёзади Кун.уз нашри.

Роутер – Интернет-трафик пакетини ўз ичига олган, сим-карта бўлган тақдирда Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш имконини берувчи қурилма. У бир неча қурилманинг симсиз уланишини амалга оширади ва оилалар ҳамда сайёҳлар гуруҳи фойдаланиши учун қулай ва тежамкор вариант ҳисобланади.

Сайёҳлар учун махсус тарифлар ишлаб чиққан биринчи компания Uzmobile бўлди. Тариф 30 кунлик фойдаланишга мўлжалланган бўлиб, мулоқот дақиқалари ва Интернетга кириш трафигини ўз ичига олган қулай ҳамда ҳамёнбоп пакет билан таъминланган. Сим-картага қўшимча равишда кичик брелок берилади, унга калит осиб, истаган вақтда мобил алоқа рақамини билиш имконига эга бўлиш мумкин.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 216
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 251
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди 24 апр, 00:40 0
  • Шомуродовнинг келишини бу жамоа мухлислари интизорлик билан кутмоқда 24 апр, 00:13 1
  • Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак" 23 апр, 23:48 11
  • Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити" 23 апр, 23:20 12
  • Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, энг муҳими бор кучимизни ишга солиш" 23 апр, 23:03 31
  • U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнам устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди (видео) 23 апр, 22:44 52
  • Аббосбек Файзуллаев бирданига учта совринга даъвогар 23 апр, 22:24 111
  • Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз" 23 апр, 22:20 105
  • Хосе Венансио Лопес: "Ярим финалга чиқиш учун Вьетнамга қарши учрашувда назоратни қўлга олишимиз талаб этилади" 23 апр, 22:02 71
  • Афғонистондаги далаларга чигирткалар ҳужум қилди 23 апр, 21:44 57
  • Мутахассис Тошкент ҳавосини ифлослантирувчи асосий манбалар нима эканини айтиб ўтди 23 апр, 21:21 122
  • Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди 23 апр, 20:53 355
  • Бўлимлар