«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 16 2019, 08:26
ЎЗO‘Z

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 3 декабрь куни чақирилади

20 ноя, 10:53 6 255 Ўзбекистон

2015 йил 19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди, деб хабар қилади ЎзА.

Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлиси 3 декабрь куни чақирилади

Мажлисни Олий Мажлис Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев олиб борди.

Кенгаш Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўртинчи ялпи мажлисини шу йилнинг 3 декабрь куни чақириш тўғрисида қарор қабул қилди.

Сенат ялпи мажлисининг муҳокамасига аҳоли турмуш даражасининг янада оширилишини ва унинг ижтимоий ҳимоя қилиниши кучайтирилишини, иқтисодиётнинг юқори ҳамда барқарор суръатларини, аҳоли бандлигини таъминлашни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги Давлат бюджети тўғрисидаги, шунингдек, 2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури тўғрисидаги масалаларнинг киритилиши режалаштирилмоқда.

Сенат ялпи мажлисининг кун тартибига мамлакат сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг барча соҳаларини босқичма-босқич ислоҳ қилишга ва эркинлаштиришга, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига киритилган тузатишларни амалга оширишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари киритилмоқда.

Шу билан бирга, навбатдаги ялпи мажлисда сенаторлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоясини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботини муҳокама қилади.

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ваколатига тааллуқли бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилади.

Олий Мажлис Сенати қўмиталарининг ва Девонининг тўртинчи ялпи мажлисга тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказишга доир ишларини мувофиқлаштириш учун Кенгаш томонидан тегишли ишчи гуруҳ тузилди.



Манба: Daryo.uz

“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Мавзуга оид янгиликлар
  • Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлисида 15та масала кўриб чиқилди 14 дек, 01:50
  • Ўзбекистонда 8 январь - Прокуратура органлари ходимлари куни деб белгиланди 13 дек, 23:13
  • Олий Мажлис Сенатнинг саккизинчи ялпи мажлиси 13 декабрь куни чақирилади 12 дек, 14:02
  • Президент вазифаларини бажариш Шавкат Мирзиёев зиммасига юклатилишида қонун бузилди деб, билганлар учун жавоб 12 сен, 11:55
  • Ниғматилла Йўлдошевнинг таклифига биноан Президентлик ваколатлари вақтинча Шавкат Мирзиёевга юклатилди 08 сен, 23:34
  • Бугун президент ваколатларини президент вазифасини бажарувчисига юклаш масаласи кўриб чиқилади 08 сен, 12:03
  • Сўнгги янгиликлар
  • «Дадам вафот этди, аммо мен...бахтли одамман...» 16 окт, 08:17 46
  • Нур-Султонда юзни таниш тизими орқали йўл ҳақини тўлаш мумкин бўлади 16 окт, 07:43 119
  • Бен Бирд Муҳаммад Салоҳ сабабли исломни қабул қилди 16 окт, 07:10 273
  • Доллар, ёстиқ тагида ётган сўм ва пинҳона жамғармалар 16 окт, 06:35 510
  • Ўзбекистонда нега айнан 9 ёшли қизлар ВПЧга қарши эмланиши режалаштирилмоқда? 16 окт, 06:00 336
  • Глобал исишнинг Альп тоғларига таъсири бургут ёрдамида суратга олинди 16 окт, 00:30 456
  • 20 нафар боксчимиз Осиё чемпионати ярим финалида 16 окт, 00:07 398
  • Арсен Венгер нима учун "Реал"ни рад этгани ҳақида оммага маълум қилди 15 окт, 23:46 358
  • Йўқчилик ва тўқчилик 15 окт, 23:22 577
  • Тожикистонлик эркак 2 йил давомида 15 ёшли ўзбекистонлик қизни зўрлаб келгани аниқланди 15 окт, 22:57 1 863
  • Бўлимлар