«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 13:08
ЎЗO‘Z

Ўзбекистон ва Британия савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

19 ноя, 21:55 6 606 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистон ва Британия савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди

Савдо ва саноат бўйича Ўзбекистон-Британия кенгашининг 22-йиғилиши жорий йилнинг 18 ноябрида Лондонда бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Британиянинг Тошкентдаги элчихонаси матбуот хизмати.

ЎБССКнинг 22-йиғилиши Буюк Британия томонидан кенгаш ҳамраиси Авлиё Михаил ва Авлиё Георгий, Қиролича Виктория ва Британия Империясининг Аъло ордени соҳиби Барбара Ҳей раислигида бўлиб ўтди. Ўзбекистондан ташриф буюрган, иқтисодиётнинг турли соҳа вакилларидан ташкил топган Ўзбекистон делегациясига эса Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосади Жавлон Ваҳобов бошчилик қилди.

Учрашув давомида Ўзбекистон делегацияси британиялик ҳамкорларни мамлакатнинг тадбиркорлик ва иқтисодий муҳит ҳамда нефть-газ, кимё, фармацевтика, энергетика, кончилик, озиқ-овқат саноати каби соҳаларда икки-томонлама савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш имкониятлари ҳақида бохабар қилди.

Бундан ташқари, 80 га яқин Британия корхоналари вакиллари Ўзбекистонда бир қатор инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш имкони ҳамда Республика ҳукуматининг тузилмавий ислоҳотлар, саноатни модернизациялаш ва диверсификациялаш, шунингдек, инфратузилмаларни ривожлантириш ва хусусийлаштириш борасида стратегик дастурларини амалга оширишга қаратилган ҳаракатлари ҳақида маълумот олди.

Анжуман доирасида Британия корхоналари ҳам Ўзбекистоннинг саноати, илм-фан ва таълим каби турли соҳаларига таклиф қила оладиган имкониятларни Ўзбекистон томони вакилларига намойиш қилди.

Буюк Британия ва Ўзбекистон делегациялари вакиллари ўрнатилган алоқаларни Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси томонидан ўтказилган қабул маросими давомида мустаҳкамлади.

Шунингдек, Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Жавлон Ваҳобов Буюк Британияга ташрифи доирасида Буюк Британиянинг Ташқи ишлар вазири ўринбосари жаноб Тобиас Эллвуд билан учрашди.


Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 220
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 262
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 57
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси 25 апр, 12:59 0
  • МИБ ходими ва икки солиқчи жиноят устида ушланди 25 апр, 11:55 2
  • Москва вилояти ҳукумати раҳбарининг собиқ ўринбосари қўлга олинди 25 апр, 11:33 16
  • Атмосфера ҳавосини зарарлаётган 500 дан ортиқ автомобил эгаларига чора кўрилди 25 апр, 11:12 30
  • Хосе Венансио Лопес: Рақибимиз жаҳоннинг энг кучли терма жамоаларидан бири эканини яхши биламиз 25 апр, 11:05 83
  • Ўзганинг номига онлайн қарз олиб, пулини ўзлаштирган шахс ушланди 25 апр, 10:35 36
  • Пентагон Украинага янги ёрдам пакетининг таркибини очиқлади 25 апр, 10:11 101
  • Исроил Мадримов—Теренс Кроуфорд бокс оқшомининг карди эълон қилинди 25 апр, 09:48 40
  • Исроил Мадримов: Кроуфордни ҳурмат қиламан, лекин бу менинг дивизионим 25 апр, 09:29 82
  • Хави “Барселона”даги фаолиятини давом эттиришга рози бўлди 25 апр, 09:10 44
  • Хонанда Авазбек Олимовдан “Севар ёрим” қўшиғини рухсатсиз куйлаб келаётгани учун 540 млн сўм ундириш сўралмоқда 25 апр, 08:44 234
  • Қозоғистон бош вазири ўринбосари Кобулда “Толибон” вакиллари билан учрашди 25 апр, 08:20 215
  • Бўлимлар