«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 15:28
ЎЗO‘Z

Андижонда кредит ажратиш учун тадбиркордан бир неча ўн минг доллар пул талаб қилган банкирлар жазоланди

19 ноя, 11:46 7 852 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Андижонда кредит ажратиш учун тадбиркордан бир неча ўн минг доллар пул талаб қилган банкирлар жазоланди

Жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди «Қишлоққурилишбанк» ва Халқ банкининг тамагирлик билан шуғулланиб келган вилоятдаги раҳбарларини узоқ муддатга озодликдан маҳрум этди, дея хабар бермоқда «Даракчи» газетаси.

Ҳар иккала банк филиали раҳбарлари аҳолига тиббий ва маиший хизмат кўрсатувчи фирмага катта миқдорда кредит ажратиш учун пора сўраган. Маълум бўлишича, тадбиркор «Қишлоққурилишбанк» филиалидан 950 миллион сўм, Халқ банкидан эса 2 миллиард сўм кредит сўраган.

Хабар беришларича, «Қишлоққурилишбанк» филиали раҳбари кредит ажратиш учун дастлаб 5 минг доллар, кредитни молиялаштириш давомида эса яна 70 миллион сўм пул талаб қилган. Тадбиркор биринчи талабни тўлиқ, иккинчисини эса ярмини қондирган.

Халқ банкидан кредит олиш учун эса тадбиркор филиал бошқарувчисига умумий 25 минг, филиалнинг амалиёт бўлими раҳбарига 2 минг, банкнинг «Куйганёр» бўлими бошлиғига 2,3 минг доллар беришга мажбур бўлган.

«Суд ҳукми билан тамагир банкирлар 6 йилдан 10 йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум этилди», — дейилади газета хабарида.


Манба: Daryo.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 236
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 151
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Тошкент–Термиз автомобил йўлини таъмирлаш учун $153 млн кредит олинади 20 апр, 14:50 0
  • Мухолифатчи Волковга суиқасд уюштиришга буюртма берган шахс ушлангани маълум қилинди 20 апр, 14:24 0
  • Ўзбекистон автомобиль бозорида кетма-кет учинчи ой фаолликнинг пасайиши кузатилди 20 апр, 14:03 0
  • НАТО Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа соҳасида ёрдам ваъда қилди 20 апр, 13:58 4
  • АҚШ Исроилнинг жисмоний ва юридик шахсларига нисбатан санкциялар жорий этди 20 апр, 12:56 10
  • Душанбеда Ўзбекистон элчихонасининг янги биноси очилди (фото) 20 апр, 12:28 39
  • Сутни меъёрдан ортиқ истеъмол қилиш юрак хуружига сабаб бўлиши мумкин 20 апр, 12:05 18
  • «Россия урушга бугуноқ нуқта қўйиши мумкин»: «Катта еттилик» талаб билан чиқди 20 апр, 11:45 311
  • Исроилнинг Эронга ҳужуми оқибатлари ҳақида маълумот берилди 20 апр, 11:21 149
  • Зироат Мирзиёева Марғилонда илк бор ташкил этилган инклюзив ижодий фестивалда иштирок этди 20 апр, 10:54 33
  • Трейдерлик билан шуғулланишини айтиб, ўзганинг пулини ўзлаштирган шахс ушланди 20 апр, 10:27 15
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 87
  • Бўлимлар