«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 29 2024, 20:43
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашгани нима билан боғлиқ?

31 янв, 22:10 8 050 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотлари қимматлашгани нима билан боғлиқ? Нарх-навонинг кескин ошаётгани, айниқса, озиқ-овқат маҳсулотларининг қимматлашуви бугун кўпчиликнинг муҳокама мавзусига айланган. Айримлар нархларнинг ошишига ойлик маошларнинг ошганини бош омил қилиб кўрсатса, бошқалар хорижий валюта курсининг ўзгариши билан боғламоқда.

Аслида-чи? Нархлар ошишига нима сабаб бўлмоқда? Ушбу саволлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ЎзА’га ўз изоҳини берди.

Вазирлик ахборот хизмати маълумотига кўра, 2017 йилнинг январь-декабрь ойларида мамлакатда инфляция даражаси 14,4 фоизни ташкил қилган. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари (умумий инфляция даражасининг 48,0 фоизи), ноозиқ-овқат товарлари (39,6 фоизга ошган) ҳамда хизматлар тарифларининг (12,4 фоизга ошган) ошиши инфляцияни шакллантирувчи асосий сабаблар бўлган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг кўтарилиши таҳлил қилинганда нархларнинг юқори ўсишига таъсир кўрсатувчи бир қатор муаммо ва камчиликлар мавжудлигини кўрсатмоқда. Жумладан:

Қиш-баҳор мавсумида зарурий миқдордаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган омборхоналар, музлаткичлар етарли даражада эмас.

Вилоятлар ва туманларда фаолият кўрсатувчи иссиқхоналар талаб доирасида электр-энергия, иссиқлик ва бошқа зарурий манбалар билан таъминланмаган.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини зараркунандалардан ҳимоя қилиш тизими етарли даражада ташкил қилинмаган.

Маълумот учун: 2017 йилда олма ва нок нархи – 71 фоизга, узум – 79,6 фоизга, пиёз – 44,2 фоизга, сабзи – 23,6 фоизга, бодринг – 187,3 фоизга, помидор – 63,2 фоизга ва картошка – 64,2 фоизга ошган ҳамда уларнинг умумий инфляция даражасига таъсири 22,7 фоизни ташкил қилган.




Мавзуга оид янгиликлар
  • 29 март куни Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кутилмоқда? 28 мар, 15:53 227
  • Ўзбекистонда неча турдаги қурилиш материаллари ишлаб чиқарилади? 27 мар, 11:00 57
  • Ўзбекистон бўйича 25-29 март кунлари об-ҳаво қандай бўлади? 25 мар, 14:50 235
  • Давлат органлари учун ҳалоллик миллий стандарти ишлаб чиқилади 25 мар, 10:50 57
  • Эртага Ўзбекистонда ҳарорат 30 даражагача кўтарилиши кутилмоқда 24 мар, 11:59 76
  • 24 март куни республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 23 мар, 13:19 119
  • Сўнгги янгиликлар
  • АҚШнинг Украинага берган умумий ёрдами 113 миллиард доллардан ошди 29 мар, 19:49 2
  • Президент қатор раҳбарларга жазо кўрилганини қайд этди 29 мар, 19:29 35
  • Тошкентда одамлар гавжум жойлар кучайтирилган тартибда қўриқланмоқда 29 мар, 19:09 22
  • Great Silk Way-2024 халқаро турнири. Боксчиларимиз яна тенгсиз! 29 мар, 18:53 25
  • Канада мактаблари ижтимоий медиа гигантларини судга берди 29 мар, 18:28 11
  • Апрел ойида қандай об-ҳаво кутиляпти? 29 мар, 18:13 112
  • Босқинчилик ва одам ўғирлаш билан шуғулланган шахслар қўлга олинди 29 мар, 17:37 121
  • Тожикистонда «Крокус» ҳужумчилари билан алоқадорликда гумонланган 9 киши қўлга олинди 29 мар, 17:17 205
  • Олимлар қашшоқлик миянинг тез қаришига сабаб бўлишини аниқладилар 29 мар, 16:53 45
  • ИШИД ўз тарафдорларини Исроилда ҳужумлар уюштиришга чақирди 29 мар, 16:30 195
  • Россияда «Крокус»даги теракт ҳақида изоҳлар учун қўлга олишлар бошланди 29 мар, 16:03 307
  • Халқаро суд Исроилга мажбурият юклади 29 мар, 15:40 82
  • Бўлимлар