«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:54
ЎЗO‘Z

Президент Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди

18 янв, 23:44 5 540 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Президент Мирзиёев Жаҳон банки делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йил 18 январь куни Жаҳон банки бош ижрочи директори Кристалина Георгиева бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президентнинг расмий сайтида хабар берилган.

Ушбу нуфузли халқаро молиявий институт делегацияси таркибига Жаҳон банкининг вице-президенти Сирил Мюллер, минтақавий директори Лилия Бурунчук, ижрочи директори Вернер Грубер ҳамда банкнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Хидеки Мори ҳам киритилган.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни самимий қутлар экан, Ўзбекистон ва Жаҳон банки гуруҳи ўртасидаги мамлакатимиз иқтисодиётининг турли тармоқларида устувор инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган шериклик изчил ривожланиб бораётганини алоҳида таъкидлади.

Ўтган йили Тошкент ва Нью-Йорк шаҳарларида банк раҳбарияти билан бўлиб ўтган очиқ ва амалий учрашувлар ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш, уни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришга хизмат қилгани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Жаҳон банкига 1992 йилда аъзо бўлган. Ўзаро ҳамкорликнинг ўтган даврида умумий қиймати 2,9 миллиард доллардан зиёд имтиёзли кредит маблағлари жалб қилинган ҳолда, 30 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилди ва бу борадаги ишлар давом эттирилмоқда.

Ангрен – Поп электрлаштирилган темир йўл линиясининг қурилиши, энергетика ва саноат объектларида замонавий ва энергиятежамкор технологияларни жорий этиш, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, аграр тармоқ салоҳиятини ошириш, сув ресурсларини бошқариш ва сув таъминотини яхшилаш, шошилинч тиббий ёрдам тизимини модернизация қилиш, таълим соҳасини такомиллаштириш ҳамда мамлакатимизнинг деярли барча ҳудудларини қамраб олган бошқа кўплаб лойиҳалар шулар жумласидан.

Учрашувда 2017-2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ мамлакатимизни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасидаги шерикликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Жаҳон банкининг узоқ муддатли молиявий ресурсларини жалб қилган ҳолда инвестиция лойиҳаларини сифатли ва ўз вақтида тайёрлаш, уларни самарали амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Қишлоқ хўжалиги, транспорт ва логистика, ижтимоий инфратузилма ва коммунал хўжаликни модернизация қилиш, молия секторини ривожлантириш, илғор технологиялар, давлат ва хусусий сектор шериклиги механизмларини жорий этиш, бизнесни қўллаб-қувватлаш соҳаларидаги лойиҳалар, тиббиёт ва таълимдаги дастурларни амалга ошириш ҳамкорликнинг устувор йўналишлари этиб белгиланган.

Жаҳон банки бош бошқарувчи директори Кристалина Георгиева Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Жаҳон банки президенти Жим Ёнг Кимнинг эзгу тилакларини етказди.

Жаҳон банки вакиллари мамлакатимизда амалга оширилаётган, барча соҳа ва йўналишларни қамраб олган ислоҳот ва ўзгаришларнинг янги босқичига юксак баҳо бердилар. Буларнинг барчаси мамлакатимизнинг узоқ истиқболга мўлжалланган барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётига, аҳоли фаровонлигини изчил оширишга мустаҳкам замин бўлаётгани таъкидланди.

Кристалина Георгиева Жаҳон банки устувор миллий ва минтақавий лойиҳаларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси билан кенг миқёсли шерикликни янада кенгайтиришга тайёр эканини билдирди.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар