«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 20 2024, 10:22
ЎЗO‘Z

Молия вазири: «Инфляция даражаси бу йил ҳам, келаси йил ҳам юқори бўлади»

21 дек, 11:18 11 506 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Молия вазири: «Инфляция даражаси бу йил ҳам, келаси йил ҳам юқори бўлади» Ўзбекистонда жорий йил якунлари бўйича инфляция даражаси тахминан 14 фоиз, 2018 йилда — 12—13 фоиз бўлиши прогноз қилинмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 20 декабрь, чоршанба куни бўлиб ўтган 13-ялпи мажлисида Бош вазир ўринбосари, молия вазири Жамшид Қўчқоров маълум қилди. Бу ҳақда «Газета.uz»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Унинг таъкидлашича, Президент Шавкат Мирзиёев мансабдор шахсларга реал статистик кўрсаткичларни маълум қилишни ва кутилаётган инфляция даражаси ҳақида очиқ гапиришни топширган.

«Очиқ гапирадиган бўлсак, ушбу минбарларда туриб баъзи рақамларни маълум қилганимизда, кўпчилик одамлар ичида кулиб қўйган ҳолатлар ҳам бўлган. Шу туфайли инфляция масаласи бўйича ҳурматли сенаторлар, ҳокимларга юзланмоқчимиз: йил якунлари бўйича инфляция даражаси ростдан ҳам юқори бўлиши кутилмоқда, келаси йил ҳам баланд даража прогноз қилинмоқда», — деди у.

У ўтган йилларда бир қатор кўрсаткичлар бўйича жиддий фарқлар кузатилганини айтди. «Масалан, Халқаро валюта жамғармаси бизнинг инфляцияни ҳисоблаш услубимизни жиддий танқид қилди. Сентябрда Президентнинг статистика тизимини такомиллаштириш ва ХВЖнинг маълумотлатни тарқатиш умумий тизимига қўшилиш ҳақидаги қарори чиққач, статистика соҳасида катта ўзгаришлар кузатилди. Натижада энди ҳеч бир молиявий институт Ўзбекистон нотўғри ҳисоб-китобларни амалга ошираётганини хаёлига ҳам келтирмаяпти», — деди Бош вазир ўринбосари.

Жамшид Қўчқоров статистик ахборотнинг очиқлиги ва халқаро стандартларга ўтиш халқаро ташкилотлар талабларини бажариш учун эмас, балки биринчи навбатда Ўзбекистон халқига ҳақиқий ахборотни «борича» бериш мақсадида таъминланаётганини таъкидлади. Бундан ташқари, бу мутахассисларга иқтисодиётдаги реал вазиятни кўриш имконини беради.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 235
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 55
  • Сўнгги янгиликлар
  • Россиянинг чегараолди ҳудудларига дронлар ҳужум қилди 20 апр, 10:00 0
  • Самарқандда Шаржа амирлигининг археологик топилмалари кўргазмаси очилди 20 апр, 09:36 5
  • Чехия Украина учун 500 мингта снаряд сотиб олди 20 апр, 09:13 2
  • “Ювентус” ҳимоясини титратиб ташлаган Шомуродовнинг ўйини қандай баҳоланди? 20 апр, 08:49 61
  • Тошкентда хорижга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди 20 апр, 08:26 7
  • Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди 20 апр, 08:13 96
  • Осиё Кубоги. Ўзбекистон футзал терма жамоаси Ироқни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео) 20 апр, 07:57 16
  • Покистонда қуролли ҳужум оқибатида “Толибон” етакчисига яқин шахс ўлдирилди 20 апр, 07:30 81
  • АҚШ Хитойни Украинадаги урушни билвосита авж олдираётганликда айблади 20 апр, 07:00 76
  • Россиянинг ўндан ортиқ минтақасида мигрантларнинг айрим соҳаларда ишлаши тақиқланди 20 апр, 06:30 110
  • Арманистон чегара делимитацияси натижасида 4 қишлоқни Озарбойжонга қайтарди 20 апр, 06:00 91
  • Жанни Инфантино: "Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" 20 апр, 02:02 160
  • Бўлимлар