«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 23 2024, 12:15
ЎЗO‘Z

Ноябрда инфляция 2 фоизни ташкил этди

06 дек, 21:15 6 876 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ноябрда инфляция 2 фоизни ташкил этди Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон истеъмол секторидаги инфляция тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди. Инфляциянинг ойлик кўрсаткичлари мамлакатда илк бор эълон қилинмоқда.

Ноябрда товарлар ва хизматлар учун истеъмол нархлари ўртача 2 фоизга кўтарилди. Жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари 1,5 фоизга, ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,4 фоизга ва хизматлар 0,5 фоизга ошган. Солиштириш учун: 2016 йил ноябрида истеъмол маҳсулотлари 0,8 фоизга кўтарилган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари нархлари даражасининг ўзгаришига мавсумий омиллар таъсир этди. Бирмунча сезиларли даражада помидор ва бодринг маҳсулотлари нархлари — 60,6 фоиз ва 54 фоизга, узум — 19,8 фоизга, олма — 14,1 фоизга қимматлашди. Шу билан бирга, сабзи — 17,2 фоизга, пиёз — 13,9 фоизга, карам — 12,9 фоизга ва картошка — 1,1 фоизга арзонлашди.

Шунингдек, тухум — 7,9 фоиз, чой ва кофе — 2,4 фоиз, сарёғ — 2,3 фоиз, буғдой уни — 2,2 фоиз, сут маҳсулотлари — 2,1 фоиз, қандолат маҳсулотлари — 1,9 фоиз, мол гўшти — 1,6 фоиз, қўй гўшти ва гуруч — 1,2 фоиз, ўсимлик мойи — 0,8 фоизга қимматлади. Мош — 5,7 фоиз, ловия — 5,1 фоиз, парранда гўшти — 4,4 фоиз, балиқ — 3,7 фоиз, гречка ва бошқа ёрмалар — 1,4 фоиз ҳамда шакар — 0,4 фоизга арзонлашди.

Бир ой давомида ноозиқ-овқат маҳсулотлари 3,4 фоизга қимматлашган. Ўсиш ўтган йилнинг ноябрига нисбатан юқорироқ бўлди (1,8 фоиз). Ўсишга асосан бензин нархининг кўтарилиши (ўсиш ўртача 39,7 фоиз) билан боғлиқ.

Ноозиқ-овқат маҳсулотларининг бошқа турларида ҳам нархлар ўсиши кузатилди. жумладан дори воситалари — 4,8 фоиз, кийим-кечак — 2,9 фоиз, қурилиш материаллари — 2,6 фоиз, заргарлик буюмлари — 2,4 фоиз, оёқ кийими — 2,2 фоиз, шахсий гигиена товарлари — 2,1 фоиз, ювиш ва тозалаш воситалари — 1,8 фоизга қимматлашди.

Аҳолига пулли хизматларни кўрсатиш соҳасида ноябрь ойида 0,5 фоизлик ўсиш қайд этилди. 2016 йил ноябрида тарифлар 0,4 фоизга ошган эди.

Мазкур соҳада маиший хизматлар тарифларининг 2 фоизга, хорижий тиллар курсларида ўқиш нархининг 2,2 фоизга ўсиши асосий инфляцион омил бўлди.

Манба: Gazeta.uz




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 132
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 165
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 215
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 248
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 55
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 153
  • Сўнгги янгиликлар
  • Ўзбекистон Озарбойжонда анорзорлар барпо этишни режалаштирмоқда 23 апр, 11:48 3
  • Еврокомиссия TikTok'га нисбатан иккинчи текширувни бошлади 23 апр, 11:23 5
  • U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун гуруҳ ғолиблиги учун ўйнайди 23 апр, 11:08 39
  • Кредитни қайтармаган тадбиркор 1,6 млрд. сўмлик биносидан айрилди 23 апр, 10:48 23
  • Тайванда ўнлаб кучли зилзилалар содир бўлди 23 апр, 10:30 35
  • АЭХА раҳбари: Эрон атом бомбасини яратишга яқин турибди 23 апр, 10:04 53
  • Туя сути кундалик эҳтиёжга айланиши кутиляпти 23 апр, 09:39 108
  • Эрон раҳбари Раисий музокара ўтказиш учун Покистонга келди 23 апр, 09:16 55
  • Ким Чен Инга аталган қўшиқ (видео) 23 апр, 08:56 109
  • Украина маъмурияти май ойида фронтдаги вазият ёмонлашишидан огоҳлантирди 23 апр, 08:30 108
  • Германия ва Британияда Хитой учун жосуслик қилган шахслар ҳибсга олинди 23 апр, 08:10 29
  • “Интер” дербида “Милан”ни мағлуб этиб, Италия чемпионлигини қўлга киритди 23 апр, 08:05 42
  • Бўлимлар