«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 19 2024, 23:46
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ягона туристик виза жорий этилди

05 дек, 20:28 5 921 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ягона туристик виза жорий этилди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, 2017 йилнинг 4 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 2018−2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури ижроси доирасида туристик визалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 4 декабрдаги ПҚ-3423-сон «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик йиғимлари тарифига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорида қуйидагилар назарда тутилган:

Эндиликда якка тартибдаги хорижий фуқароларга 30 кун муддатга бериладиган ягона туристик виза жорий этилади. Аввал қисқа муддатли (7 ёки 15 кунга) туристик визани олган чет эл фуқаролари бирор сабабга кўра қайтиш рейсининг ушланиб қолиши туфайли кўп ҳолатларда визани узайтириш муаммосига дуч келарди.

Якка тартибдаги хорижий сайёҳлар учун кириш туристик визаларини расмийлаштириш нархи учдан бир қисмга (60 доллардан 40 долларга) камайтирилади. Туристик визанинг юқори нархда бўлиши мамлакатга саёҳат қилиш бўйича қарор қабул қилишга тўсиқ бўлувчи омиллардан бири эди.

Гуруҳларга мўлжалланган туристик визани расмийлаштириш учун қуйи чегара икки баробарга (10 дан 5 нафар кишигача) камайтирилди. Аввал сайёҳларга 10 кишилик гуруҳни йиғиш маълум қийинчиликларга олиб келган, сабаби гуруҳ кўп ҳолатларда 5 ёки ундан ортиқ кишидан ташкил топган оила аъзолари ёки яқин танишлар ҳисобидан шакллантириларди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг қабул қилинган қарори қуйидагиларни таъминлайди:

- сайёҳлик визаларини расмийлаштириш билан боғлиқ расмиятчиликни камайтириш ва эҳтимолий туристлар харажатларини камайтириш;

- чет эллик сайёҳлар оқимининг фаоллашиши, шу жумладан кичик гуруҳлардаги туристлар сонининг кўпайиши ҳисобидан;

- 1 ой муддатга ягона туристик визани жорий этиш ҳисобидан уларнинг республика ҳудудида бўлиш муддатини узайтириш.




Мавзуга оид янгиликлар
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 234
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 54
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 150
  • 15 апрел учун об-ҳаво маълумоти эълон қилинди 14 апр, 18:03 151
  • Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 13 апрель куни ёмғир ёғиши кутилмоқда 12 апр, 13:24 299
  • Ўзбекистонда 11 апрель куни ҳаво ҳарорати 32 даражагача кўтарилади 10 апр, 13:11 53
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистон ҳукумати Ўзбекистон ҳудудида жойлашган Барак эксклави аҳолисини кўчиришни якунлади 19 апр, 22:56 1
  • Германия ва Польша авиакомпаниялари Тель-Авивга рейсларни бекор қилди 19 апр, 22:30 0
  • «Кўз ўнгимиздаги ҳақиқат». Алонсо қайси жамоани танлаган? 19 апр, 22:00 1
  • Дубайда 50 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари қолиб кетгани аниқланди 19 апр, 21:30 14
  • Озиш учун нонуштанинг учта олтин қоидаси 19 апр, 21:00 30
  • Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон 2-турда Ироқни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди 19 апр, 20:41 97
  • Зироат Мирзиёева Фарғонада мактаб-интернат ўқувчилари билан учрашди 19 апр, 20:36 34
  • Мижознинг сочини унинг хоҳишига зид тарзда калга олиб ташлаган сартарош 10 суткага қамалди 19 апр, 20:29 162
  • Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Жанубий Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит" 19 апр, 19:13 63
  • Шомуродов қайтгач «Юве»дан кўпроқ очко йиғаётган «Каляри». «Интер»дан кейин «Юве» ҳам тўхтатиладими? 19 апр, 18:48 140
  • Исроил Мадримов мутлақ чемпион Теренс Кроуфордга қарши рингга кўтарилиши мумкин 19 апр, 18:28 50
  • Ғазодаги уруш Исроил иқтисодиётига қандай таъсир қилди? 19 апр, 18:00 179
  • Бўлимлар