«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 26 2024, 19:47
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда ягона туристик виза жорий этилди

05 дек, 10:38 6 535 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда ягона туристик виза жорий этилди Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабарига кўра, 2017 йилнинг 4 декабрь куни президент Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 2018−2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар дастури ижроси доирасида туристик визалар бериш тартибига ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 4 декабрдаги ПҚ-3423-сон «Ўзбекистон Республикасининг Консуллик йиғимлари тарифига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарорида қуйидагилар назарда тутилган:

Эндиликда якка тартибдаги хорижий фуқароларга 30 кун муддатга бериладиган ягона туристик виза жорий этилади. Аввал қисқа муддатли (7 ёки 15 кунга) туристик визани олган чет эл фуқаролари бирор сабабга кўра қайтиш рейсининг ушланиб қолиши туфайли кўп ҳолатларда визани узайтириш муаммосига дуч келарди.

Якка тартибдаги хорижий сайёҳлар учун кириш туристик визаларини расмийлаштириш нархи учдан бир қисмга (60 доллардан 40 долларга) камайтирилади. Туристик визанинг юқори нархда бўлиши мамлакатга саёҳат қилиш бўйича қарор қабул қилишга тўсиқ бўлувчи омиллардан бири эди.

Гуруҳларга мўлжалланган туристик визани расмийлаштириш учун қуйи чегара икки баробарга (10 дан 5 нафар кишигача) камайтирилди. Аввал сайёҳларга 10 кишилик гуруҳни йиғиш маълум қийинчиликларга олиб келган, сабаби гуруҳ кўп ҳолатларда 5 ёки ундан ортиқ кишидан ташкил топган оила аъзолари ёки яқин танишлар ҳисобидан шакллантириларди.

Ўзбекистон Республикаси президентининг қабул қилинган қарори қуйидагиларни таъминлайди
:

- сайёҳлик визаларини расмийлаштириш билан боғлиқ расмиятчиликни камайтириш ва эҳтимолий туристлар харажатларини камайтириш;

- чет эллик сайёҳлар оқимининг фаоллашиши, шу жумладан кичик гуруҳлардаги туристлар сонининг кўпайиши ҳисобидан;

- 1 ой муддатга ягона туристик визани жорий этиш ҳисобидан уларнинг республика ҳудудида бўлиш муддатини узайтириш.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 26 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 25 апр, 16:10 206
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 140
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 171
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 224
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 267
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 62
  • Сўнгги янгиликлар
  • Қирғизистонда ҳукумат аъзоларига «тўйма-тўй юриш» тақиқланди 26 апр, 18:57 0
  • Электр ва газ тарифларини эркинлаштиришдан кўзланган асосий мақсад нима? 26 апр, 18:30 2
  • Андижон ва Қашқадарёда ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди 26 апр, 18:08 0
  • Украина Американинг Abrams танкларини олдинги чизиқдан олиб ташлаяпти 26 апр, 17:43 0
  • «Ўзавтосаноат» АЖ таркибидаги 38 та корхона сотилади 26 апр, 17:18 20
  • UFC Арман Сарукянни промоушендан четлатиши мумкин 26 апр, 17:01 9
  • Оқ уй Киевнинг ғалабасига шубҳа қилмоқда 26 апр, 16:38 58
  • Футзал. Жаҳон чемпионати йўлланмаси учун Марказий Осиё жамоалари курашадиган бўлди 26 апр, 16:19 84
  • “Майнц” футбол клуби стадионидан 500 килолик бомба топилди 26 апр, 15:51 89
  • Иқтисодиётда давлат иштироки қисқартирилади 26 апр, 14:53 51
  • Қизга тегажоғлиқ қилиб тасвирга олганларга нисбатан жиноят иши очилди 26 апр, 14:28 110
  • Бош прокуратура Ниғматилла Йўлдошев «қидирувда бўлган шахслар билан гаплашиб тургани» ҳақидаги видеога изоҳ берди 26 апр, 14:02 243
  • Бўлимлар