Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида хорижий сармоя иштирокидаги "Moderin lift systems” масъулияти чекланган жамияти иш бошлади, деб хабар қилади ЎзА.
Лойиҳа қиймати 5 миллион долларга тенг. Сармоянинг 90 фоизи хориж инвестицияси, қолган қисми маҳаллий сармоядорлар ҳиссасига тўғри келади. Мазкур корхона йилига 300 дона лифт, 200 дона эскалатор ва траволатор ишлаб чиқариш қувватига эга.