«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Join!
Zamin.uz
, 25 2024, 07:21
ЎЗO‘Z

Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан хорижга чиқиш паспортлари жорий этилади

16 авг, 18:44 8 606 Ўзбекистон
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан хорижга чиқиш паспортлари жорий этилади Ўзбекистонда 2019 йил 1 январдан хорижга чиқиш учун алоҳида биометрик паспортлар жорий этилади. Чет элга чиқиш рухсатномаси (стикер)ни расмийлаштириш тартиби ҳам шу санадан бошлаб бекор қилинади. Бу ҳақда тегишли фармон Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан 16 август куни имзоланган, деб ёзмоқда «Дарё» нашри.

Белгиланишича, амалда қўлланилаётган 2011 йил намунасидаги биометрик паспорт фуқаронинг шахси ва фуқаролигини тасдиқлайдиган ҳужжат ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади.

Ўзбекистон фуқароси ушбу паспорт билан 2021 йилнинг 1 январига қадар чиқиш визаси (стикер)ни расмийлаштириш талаб қилинмайдиган давлатларга кириши мумкин.

Ўзбекистон билан виза тартибини ўрнатган мамлакатларга чиқиш учун амалдаги биометрик паспортдан ундаги хорижга чиқишга рухсат берувчи стикернинг муддати якунига қадар фойдаланиш мумкин.

Хорижга чиқиш учун биометрик паспортининг давлат стандарти Вазирлар Маҳкамаси томонидан жорий йилнинг 1 декабрига қадар тасдиқланади.




Мавзуга оид янгиликлар
  • «Ўзгидромет» 23 апрел куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди 22 апр, 12:20 136
  • Ўзбекистонда 22 апрель куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти 22 апр, 00:55 166
  • Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари 20 апр, 18:40 218
  • Ўзбекистонда ҳафта охирида кузатиладиган об-ҳаво прогнози эълон қилинди 18 апр, 11:56 258
  • 18 апрель куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади 17 апр, 11:55 56
  • Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди 15 апр, 12:06 154
  • Сўнгги янгиликлар
  • Яшил ҳудудларда яшаш депрессия ва ташвишни камайтиради 25 апр, 06:38 0
  • АҚШ Украинага яширинча ATACMS ракеталарини етказиб берди 25 апр, 06:00 2
  • Ўзбек профессионал бокси тарихидаги энг катта жанг тасдиқланди! 25 апр, 00:33 188
  • Хосе Венансио: Эронга қарши ўйиндаги ғалаба Жаҳон чемпионати олдидан жамоамизга яхши таъсир кўрсатади 25 апр, 00:23 91
  • Ўзбекистон биринчи чоракда 2,7 млрд долларлик олтин сотди 25 апр, 00:06 39
  • Эронда рэпер Тумож Солиҳий ўлим жазосига ҳукм қилинди 24 апр, 23:35 159
  • Шойгунинг ўринбосари ҳибсга олинди. Бу иш ҳақида ҳозиргача нималар маълум? 24 апр, 23:12 161
  • Олимлар 2024 йилда кучли жазирамадан азият чекиши кутиладиган ҳудудларни айтди 24 апр, 22:42 223
  • Россия мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов тергов изоляторига жўнатилди 24 апр, 22:20 91
  • Еврокомиссия раҳбари: “Россиянинг Украинадаги ғалабаси Европа тарихини ўзгартиради” 24 апр, 22:00 265
  • Вазирнинг “дакки”си, бу ишлардан зериккан Жўраевлар оиласи ва Ботир Қодировнинг иқрори... 24 апр, 21:37 320
  • Элдор Шомуродов трансферига нарх белгиланди! 24 апр, 21:25 397
  • Бўлимлар